Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2024

Новости за 03.01.2024

Олаф Шольц лавозимидан кетиши мумкин

Hordiq.uz 

Олаф Шольц 2024 йилнинг бошида Германия канцлери лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bild ёзмоқда. Журналистларнинг фикрича, Шольц 2024 йилда нафақага чиқиши мумкин ва унинг ўрнини яқинда энг машҳур немис сиёсатчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаган мудофаа вазири Борис Писториус эгаллайди.

2024 йилда қуёш электр станцияларининг умумий қуввати 2,6 ГВтга етказилади

Hordiq.uz 

Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда айтиб ўтилди. Шунингдек, шамол электр станциялари қувватини 900 МВтга етказиш ва 400 МВтлик энергия сақлаш қурилмаларини ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозирда Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Франция ва Швейцария билан “яшил” станциялар ва энергия сақлаш тизимларини очиш бўйича 12 та лойиҳа давом этмоқда.

Нобель мукофоти соҳиби қамоққа олинди

Hordiq.uz 

Бангладешлик таниқли олим, Нобель мукофоти соҳиби, Grameen Telecom ширкати раиси Муҳаммад Юнус меҳнат қонунчилигини бузишда айбдор деб топилиб, 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Dhaka Tribune нашри хабарига кўра, суд Муҳаммад Юнусни гаров эвазига озодликка чиқаришга қарор қилган. 83 ёшли иқтисодчи олим билан бирга Grameen Telecom ширкатининг уч нафар раҳбари ҳам маҳкамага тортилган. Судланувчилар Дакка шаҳри суди […]

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 10-ўринни эгаллади

Hordiq.uz 

3 январь куни соат 8:00 да Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 баробар (5 мкг/м3) кўп. Бу ҳақда «Ўзгидромет» автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таяниб хабар берди. Соат 4:00 да бу кўрсаткич «Ўзгидромет» ҳудудида (Юнусобод тумани) 87,5 мкг/м3 ни ташкил […]



Жиззахда “Gentra” трансформаторга бориб урилди

Hordiq.uz 

Оқибатда Шароф Рашидов туманидаги баъзи ҳудудлар электрсиз қолди. Айни пайтда трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи жабрланмаган.

Исроил Ливандаги ҲАМАС офисига зарба берди

Zamin.uz 

Фото: AP Исроилнинг учувчисиз самолёти Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги ҲАМАС офисига зарба берди. Бу ҳақда Ливан давлат ахборот агентлигига таяниб Haaretz хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҲАМАС етакчиларидан бири, ташкилот сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ўлдирилган. Унинг ўлими ҳақидаги маълумотни Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Дэнни Дэнон тасдиқлади. «Мен ЦАҲАЛ, ШАБАК, Моссад ва хавфсизлик кучларини ҲАМАС ҳаракати юқори мартабали расмийси Солиҳ ал-Арурийнинг Байрутда ўлдирилгани билан табриклайман. Читать дальше...

Японияда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Hordiq.uz 

Япониянинг ғарбий соҳилидаги Ното яриморолида содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортишда давом этмоқда. Бош вазир Фумио Кисида 2 январ, сешанба куни кўплаб қурбонлар борлигини билдирди. У омон қолганларни қутқариш жараёнини «вақт билан пойга» деб атади. Mainichi Shimbun газетасининг хабар беришича, камида 30 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Энг кўп қурбонлар Исикава префектураси […]

Маданият вазири фахрийлар ҳолидан хабар олди

Hordiq.uz 

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янги йил арафасида куни бир гуруҳ устоз санъаткорлар, тизимда узоқ йиллар фаолият юритган ва ҳозир нафақада бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди. Ўзбекистон халқ артисти Гулсара Ёқубова жорий йилда 86 ёшни қаршилади. 1965-2003 йилларда Ўзбекистон давлат филармониясининг «Лазги» ашула ва рақс ансамбли солисти […]

Туркияда Исроил шпионлари “овланди”

Hordiq.uz 

Туркия полицияси Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланган 33 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда. Маълум қилинишича, операция саккиз вилоятда ўтказилган, гумондорларнинг аксарияти Истанбулда қўлга олинган. Тафсилотлар ҳозирча тақдим этилмаган.

«Реал» Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш учун янги режа ишлаб чиқди

Hordiq.uz 

«Реал» раҳбарияти «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун янги режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатди. Манбада ушбу режа айнан нимадан иборат экани ошкор қилинмаган. Аммо «Мадрид» яқин кунларда режани амалга ошириш учун дастлабки ишларни бажара бошлайди. Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг «Пари Сен-Жермен» билан шартнома якунланишига 6 ой вақт қолди. ФИФА қоидаларига кўра, […]

Туркманистонда 2024 йилда туғилган биринчи болага Арқадағ исми қўйилди

Hordiq.uz 

Туркманистонда 2024-йилда туғилган биринчи болага Арқадағ исми қўйилди. Боланинг вазни 4 кг 230 грамм, бўйи 54 сантиметр. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва отаси Гурбангули Бердимуҳамедов номидан боланинг оиласига совғалар топширилди.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *