Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2024

Новости за 20.02.2024

“Бавария” катта ўзгаришлар остонасида, аммо 4 футболчи қолиши аниқ

Zamin.uz 

Фото: Sky Sports
“Бавария” фақат 4 киши билан хайрлашишга тайёр эмас, қолганларнинг эса ўрни кафолатланмаган. Sky Sport Deutschland хабарига кўра, “Бавария” жамоаси ёзда жамоада катта ўзгаришлар қилади.

Аммо ушбу ўзгаришлар тўрт футболчига тегишли эмас. Бу футболчилар ҳужумчи Ҳарри Кейн, ярим ҳимоячилар Томас Мюллер ва Жамол Мусиала ҳамда дарвозабон Мануэль Нойер ҳисобланади.

Қолган ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати, клуб учун аҳамияти текширилиб қарор қилинади.

Ҳозирда “Бавария”... Читать дальше...

Ислом Каримов ва Эмомали Раҳмон ўртасидаги зиддият тарихи...

Zamin.uz 

1924 йилда Совет Иттифоқи таркибига мажбурлаш орқали қўшиб олинган Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари деярли бир вақтда мустақиллик эълон қилди. Ҳурриятнинг дастлабки йиллари икки қардош мамлакат ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун дипломатик муносабатларни йўлга қўйди.

90-йиллар охири 2000 йиллар бошига келганда мамлакатлар ўртасидаги алоқаларга совуқчилик тушди. Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бир-бирига қарата кескин гаплар айтишни бошлади. Бу... Читать дальше...

Навалнийнинг онаси Путинга мурожаат қилди (видео)

Zamin.uz 

Фото: Getty Images
16 феврал куни Сибирдаги қамоқхонада вафот этган Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг онаси Людмила Навалная мамлакат президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, ўғлининг жасадини беришларини сўради.

«Бешинчи кунки ўғлимни кўра олмаяпман, унинг жасадини беришмаяпти. У қаерда эканини ҳам айтишмаяпти. Владимир Путин, мен сизга мурожаат қилмоқчиман: барчаси сизнинг қарорингизга боғлиқ, ўғлимни кўришга беринг ахир. Уни одамдай дафн этишим учун тезда жасадини беришларини талаб қиламан»... Читать дальше...

Исроил армияси Ғазо секторидаги банкдан 250 млн долларни мусодара қилди

Zamin.uz 

Фото: Google Images
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги операция давомида Хон Юнисдаги банкдан 250 миллион долларни қўлга киритди. Бу ҳақда I24 News телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, пуллар 12 та сейфнинг ичидан топилган. Ҳарбий операция жами 48 соат давом этган.

Исроил армияси аввалроқ қидирувдаги ҲАМАС аъзоларининг уйларидан маълум миқдордаги маблағлар топилгани ва мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Financial Times нашри манбаларга таяниб... Читать дальше...

Маск миясига чип ўрнатилган биринчи одамнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Zamin.uz 

Фото: Getty Images
Миясига Neuralink компанияси чипи ўрнатилган биринчи бемор аллақачон тузалиб кетган ва энди компютер курсорини фикр кучи билан бошқара олади. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск хабар берди.

«Ўзгаришлар яхши ва бемор ножўя таъсирларсиз тузалиб кетганга ўхшайди. Бемор шунчаки фикр кучи билан курсорни экран бўйлаб ҳаракатлантириши мумкин. Кейинги қадам — курсорни босиш», деб Маск сўзларини келтирди The Independent.

Миллиардер сўзларига кўра, бемор касаллик туфайли оёқ-қўлларини қимирлата олмайди... Читать дальше...

Бобир Абдихолиқов: "Эртанги ўйинга 100% тайёрмиз"

Zamin.uz 

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Ал Айн" — "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Бобир Абдихолиқов иштирок этди.

“Эртанги жавоб учрашувидан олдин биз яхши тайёргарлик кўрдик. Ғалаба учун бор кучимизни берамиз, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз” — деди "Насаф" ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Манба: "Насаф" матбуот... Читать дальше...



Рўзиқул Бердиев: "Биринчи ўйиндан кейин ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

Zamin.uz 

ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Ал Айн" — "Насаф" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Бобир Абдихолиқов иштирок этди.

“Биринчи ўйиндан кейин ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Кураш давом этади. Биз эртанги ўйин учун яхши тайёргарлик кўрдик. Биз эртага ижобий натижа учун майдонга чиқамиз. Лекин бу осон бўлмайди. Чунки рақиб эртага ўз майдонида ўйнайди. Рақибимиз тажрибали ва кучли жамоа. Шунга қарамасдан биз ўз олдимиз қўйган вазифамизни бажариш учун майдонга чиқамиз“ ... Читать дальше...

Абдулла Боқий (1978)

Ziyouz.uz 

Абдулла Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) 1978 йил 15 апрелда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. Республика «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси. «Сийрат» адабий тўгараги асосчиси. Абдулла Боқий «Кўнгил кўчалари», «Аёл қалби», «Олий хўжалик суди Ахборотномаси», «Ҳуқуқ ва бурч», «Интеллект» нашрларида давоми...

Ўзбекистон экологияни асраш бўйича қўшган ҳиссаси учун “Чемпион” унвони билан тақдирланди

Zamin.uz 

Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон экологияни асраш бўйича глобал ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Чемпион” унвони билан тақдирланди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва CМS конвенцияси ижрочи... Читать дальше...

Қозоғистонда аҳолини шимолга ихтиёрий кўчириш дастури муваффақиятсизликка учради

Zamin.uz 

Фото: Tengrinews
Қозоғистонликларни жанубдан шимолга ихтиёрий кўчириш дастури кутилган натижани бермади. Бу ҳақда Сенат спикери Маулен Ашимбаев маълум қилди.

«Таъкидлаш жоизки, айрим ҳудудларда ижтимоий-демографик ва иқтисодий номутаносиблик сақланиб қолаётгани муаммолардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда жанубий, ғарбий вилоятлар ва мегаполисларда аҳоли сони сезиларли даражада ошиб бормоқда. Шимолий вилоятларда эса аксинча, пасайиш тенденцияси кузатилмоқда», деди Ашимбаев ва сўнгги бир неча йил ичида Шимолий Қозоғистон... Читать дальше...

Венесуэла БМТ олий комиссари бошқармасини жосусликда айблади

Zamin.uz 

Фото: Reuters
Мамлакатда фаолияти тўхтатилган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Каракасдаги бошқармаси жосуслик ва фитна уюштириш билан шуғулланган, деди Венесуэла президенти Николас Мадуро. Бу ҳақда EFE хабар берган.

Давлат раҳбари ушбу бошқарма террорчилар ҳамда Венесуэла қотиллари учун юридик фирмага айланганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, расмийлар бошқарма томонидан қонун бузиш ҳолатлари ҳақида БМТга камида 10 марта хабар берган, бироқ ҳеч қандай чора кўрилмаган. Читать дальше...

Эрон: Ғазо уруши АҚШнинг минтақага қайтиши учун бир баҳона

Zamin.uz 

Фото: Tasnim News
Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги мавжудлиги учун сабабларни сунъий шакллантиришга уринишларини қоралаб, Вашингтон Исроил режимининг Ғазога қарши урушидан баҳона сифатида фойдаланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Tasnim News нашри хабар берди.

19 февраль куни Эрон жанубидаги Бандар Аббос порт шаҳрида иккита янги патрул ва жанговар кемани намойиш қилиш учун ўтказилган тадбирда Эрон Қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал майор Муҳаммад Ҳусайн Бақирий ҳам иштирок этган. Читать дальше...

Шаҳрам Ғиёсов 25 феврал куни жанг қилади. Кечадан ўрин олган бошқа жанглар билан танишинг

Zamin.uz 

25 февралга ўтар кечаси АҚШнинг Орландо шаҳрида профессионал Matchroom промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу кечада ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши навбатдаги жангини ўтказади. Шунингдек, яна 6 та қарама-қаршилик ўрин олган.

Қуйида ушбу бокс оқшомидан ўрин олган жуфтликлар билан таништириб ўтамиз:

- Эдгар Берланга (АҚШ, 21-0,16 КО) – Предраг Маккори (Ирландия, 18-0, 9 КО);

- Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон... Читать дальше...

“Ўз манфаати йўлида отасини ҳам ботқоққа ботирадиган фарзандлар бор экан” (терговчи ҳикояси)

Zamin.uz 

Фото: AP
Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси катта терговчиси Бахтиёр Ғиёсов фаолиятидаги қизиқ ишлардан бирини сўзлаб берди. Терговчига кўра, ўғирлик жиноятини содир этган йигит бу ишни дадаси қилганини айтиб, уни чалғитмоқчи бўлган.

“Бундан бир неча йил муқаддам, Юнусобод туманида терговчи бўлиб ишлаб юрган пайтимда менга ўғирлик бўйича жиноят иши беришди: Юнусобод туманидаги дўконга ўғирликка киришган ва товарларни ўғирлаб, олиб чиқиб кетишган.

Жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб чиқдим. Читать дальше...

Қозоғистон ҳукумати жуфтликларга оилавий ҳаёт курсини ўқитмоқчи

Zamin.uz 

Фото: Курсив.кз
Қозоғистонда турмуш қурмоқчи бўлган жуфтликлар оилавий ҳаёт курсларида ўқитилиши мумкин. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг Ёшлар ва оила масалалари қўмитаси бошлиғи Қайрат Қамбаров хабар берди.

Тегишли янгилик ҳали муҳокамада. Қамбаров янги турмуш қурганлар учун устоз ва психологлар иштирокида тренинглар ташкил этилиши мумкинлигини айтди.

"Мажилисда “Оилавий зўравонлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганидан хабарингиз бор. Унда кичик банд бор: турмуш қуришдан олдин камида бир ой ёшларни ўқитиш. Читать дальше...

Агар шу иш бўлмаганида, Месси ҳеч қачон МЛС клубига ўтмаган бўларди

Zamin.uz 

МЛС комиссари Мессининг океан ортига қилинган трансферида Дэвид Бекхэмнинг ўрни муҳимлигини алоҳида тилга олди.

"Агар Бекхэм 2007 йилда бизнинг лигага келмаганида МЛСда Месси бўлмасди. Бу МЛС дунёнинг энг яхши, энг машҳур футболчилари учун танланган лигага айланиши мумкинлиги ҳақидаги биринчи воқелик эди.

Гарчи бу ерда Дэвидга бошида бироз қийин бўлган бўлса-да, кейинчалик "Гелакси" учун, лига учун фантастик даражада фойда келтирди. Агар Дэвид бу қарорни қабул қилмаганида, МЛС қандай бўлишини тасаввур қила олмайман”... Читать дальше...

Ўзбекистонда 1 июнга қадар 500 нафар етим бола уй-жой билан таъминланади

Zamin.uz 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ишини ўзгартириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу марказларни тарбияси оғир болаларнинг муаммолари билан ишлаб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича комплекс ижтимоий хизмат кўрсатадиган масканга айлантириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга бундай марказларни “Ҳаёт мактаби” сифатида қайта ташкил этиш топширилди.

Етим ва ота-она қарамоғисиз бўлган ёшларнинг салоҳиятини... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *