Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Про лига. Юқори бешлик жамоалари учун II босқичга қуръа ташланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Про лигада иккинчи давра якунлангач, энди II босқич бошланади. Жамоалар “А” ва “В” гуруҳларига ажратилди. Ўз-ўзидан маълумки, юқори бешталикдаги клублар “А” гуруҳидан жой олдилар. Клубларнинг тўплаган очколари сақланиб қолинади. Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Фақат “А” гуруҳидан жой олган клублар учун қуръа бўлиб ўтди. Жамоалар жами 8 та ўйин ўтказадилар ва 4 тадан баҳс асосида икки даврали тизим ташкил этилади. Бир жамоа эса ҳар турда дам олади. Қуръага кўра “Хоразм” клуби 19-турда дам оладиган бўлди. Мазкур турда “Турон” ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилса, “Машъал” про лига етакчиси – “Андижон” билан Муборакда куч синашади. Ўйинлар 24 ва 25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Фақат қайси жуфтлик қайси санада ўйин ўтказишига ойдинлик киритилмаган.











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *