Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Куннинг қайси вақтида бадантарбия қилган маъқул?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

-Мутахассислар бугунги кунда камҳаракатлик авж олаётганини ҳисобга олиб, бу саволга «имкон бўлиши билан бадантарбия қилган маъқул» деб жавоб беришади.

-Сўнгги тадқиқотларда қуйидаги натижалар қайд қилинган. Яъни мунтазам равишда эрталаб машқ қилган аёлларда ёғ массаси камайган. Кечки пайт машқ қилган аёлларда эса мушак массасининг чидамлилиги ортган. Эркакларда эса куннинг қайси вақтида машқ қилишидан қатъий назар натижалар деярли бир хил бўлган. Шунингдек, уларда кечки машқлардан кейин қон босими сезиларли даражада пасайган.

-Соат 15 ва 18 орасида машқ қилиш қондаги қанд миқдори назоратини яхшилайди. Бу 2-тоифа диабетга чалинган ёки касаллик хавфи юқори бўлган инсонлар учун қўл келади.

-Оз бўлса-да доимий жисмоний машқлар билан шуғулланиш юрак касалликлари эҳтимолини камайтириб, депрессияга қарши самарали таъсир кўрсатади.

????‍⚕️«Соғлом ҳаёт»











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *