Словакиянинг Ладомиров қишлоғида булдозер рус аскарлари қабристонини вайрон қилди
Словакия шарқидаги Ладомиров қишлоғида булдозер Биринчи жаҳон уруши пайтида Словакия ҳудудида ҳалок бўлган Россия императорлик армияси аскарлари қабристонини текислади. Қабристон 2014 йилда Россия элчихонаси томонидан молиялаштирилган реставрация ишларидан сўнг очилган эди.
Бу ҳақда “РИА Новости”га Россиянинг Братиславадаги элчихонаси матбуот котиби Виталий Житнюк маълум қилди.