Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Россия олмосларини бошқа давлатларга махфий равишда сотмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Bloomberg Бельгия ва Ҳиндистоннинг бир нечта компаниялари Россиянинг дунёдаги энг йирик олмос ишлаб чиқарувчиси Alrosa’га қарши Ғарб санкцияларига қарамай, мамлакатдан олмос сотиб олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 10 га яқин компания қимматбаҳо тошларни миллионлаб долларга сотиб олиш бўйича «махфий битим» тузмоқда. - Ҳар ой юзлаб миллион долларга тенг бўлган Россия олмосларининг яширин савдоси Мумбайдаги заводлардан тортиб Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсидаги ҳашаматли дўконларгача бўлган глобал савдони бузмоқда, — деб ёзади Bloomberg. Россия олмосларининг энг йирик харидорлари Ҳиндистоннинг Kiran Gems ва Shree Ramkrishna Eksports Pvt компаниялари ҳисобланади. Тахминларга кўра, сайқаллангандан сўнг, қимматбаҳо тошлар Хитой, Япония ва Ҳиндистонга юборилади. Мамлакатлар ҳали Россия олмосидан воз кечмаган, улар биргаликда сайқалланган олмосга глобал талабнинг қарийб 30 фоизини ташкил қилади. Бироқ олмослар экспортини кузатиш деярли мумкин эмас, шунинг учун Россиядан келган тошлар Ғарб бозорларига етиб келиши мумкин. Баъзи йирик Европа брендлари ҳатто Alrosa’нинг асосий рақобатчиси Британиянинг Де Беерс компаниясидан ўзи ишонган етказиб берувчиларга сотишни кўпайтиришни сўраган. Компания бунга уриниб кўрди, аммо талабни қоплаш учун етарли захирага эга эмаслиги панд берди. АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия март ойида Россия олмос саноатига қарши санкциялар киритиб, саноат олмосларидан ташқари барча турдаги олмосларни импорт қилишни тақиқлаган. Alrosa ҳам чекловлар остида қолди: март ойининг бошидан АҚШда акциялар ва облигациялар чиқариш орқали капитални жалб қилиш тақиқланган эди. Компания бош директори Сергей Иванов эса санкцияларга учради. Апрель ойида АҚШ Alrosa’га қарши санкцияларни кенгайтириб, компаниянинг АҚШдаги активларини блоклаган эди. Шундан сўнг Европа ва Яқин Шарқ банкларининг аксарияти Alrosa маҳсулотларини сотиб олиш бўйича транзак-сияларни молиялаштиришдан бош тортди, бироқ Ҳиндистоннинг бир қанча банклари бошқа валюталарда — биринчи навбатда евро ва рупийда операцияларни амалга оширишда давом этди.











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *