25 сентябр куни ҳарорат 37 даражагача кўтарилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 25 сентябр, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с ва 21-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиш мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади. Республика тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.