Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Аро йўлда қолган бола она тарбиясига қайтарилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, жавобгар Х.П. (эр)дан даъвогар Х.Ю. (хотин) фойдасига бир нафар фарзандни олиб бериш белгиланган.
Улар бир дунё орзу-умидлар билан оила қурган ва оилада ўғил фарзанд дунёга келган. Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандни комил инсон этиб тарбиялаш ота-онанинг бурчи эди.
Бироқ, эр-хотиннинг келишмовчилиги туфайли оила пароканда бўлди, гулдай фарзанд аро йўлда қолди. Унинг тарбияси, саломатлигига энди ким қайғуради?
Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Суднинг 2022 йил 22 августдаги қарорига асосан 4 ёшли болани отасидан онасининг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Бюронинг Учкўприк тумани бўлими томонидан жавобгар бир неча бор огоҳлантирилсада, Х.П. болани она тарбиясига беришга қаршиликлар қилиб келган, шундан сўнг жавобгар Х.П.га қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда профилактик тушунтиришлар ўтказилгач, бола она тарбиясига соғ-саломат олиб берилди ва ижро ҳужжатини ижроси амалда тамомланди.











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *