Таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибларга кўра, республикамизга четдан олиб кириладиган ва ўзимизда ишлаб чиқариладиган алкоголли ичимликлар акциз маркалари билан қадоқланиши шарт. Бу аҳолини сифатсиз алкоголли маҳсулотлардан ҳимоя қилади. Бироқ, айрим виждонсиз тадбиркорлар алдаш йўлига ўтишган.
Ўзбекистонга қарийб 10 миллиард сўмлик алкогол маҳсулоти учун қалбаки акциз маркаларини олиб киришга уринилган
Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида қалбаки акциз маркаларини тайёрлаб, уни ўтказишга уринган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинган. Маркалар давлатимизга Хитой, Туркия ва Қирғизистон орқали олиб кирилган. Бу ҳақда Давлат божҳона қўмитаси (ДБҚ) маълумотларига асосланиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.