Ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Ушбу саволга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов жавоб берди. — Ис газидан жабрланган инсонга тезда биринчи ёрдам кўратиш керак, — дейди шифокор. — Сабаби бу пайтда бемор ҳаёти қил устида бўлиб, ҳар бир сония қадрли. Салгина эътиборсизлик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг учун биринчи навбатда «Тез ёрдам»га мурожаат қилиш, шифокор […]