Киберспорт алоҳида спорт тури этиб белгиланди
Мазкур қарор Ўзбекистонда:
-киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш;
-мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш;
-ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, бу спорт турини қуйидаги ўз устувор томонларини намоён қилишга шароит яратади:
– ёшларни ИКТга янада яқинлаштиради, турли хил компьютер дастурлар, технологиялар ва чет тилини ўрганишга қизиқишини орттиради;
– киберспорт – бу иккита одамнинг, иккита жамоанинг интеллектуал баҳси, мусобақаси ва уларнинг барча ҳаракатлари бошқа спорт турларидаги каби ғалабага эришишга қаратилган;
– ақлий қобилиятни ривожлантиришга, тезда фикрлашга, мантиқий боғлиқликни кўришга, сергак бўлишга, диққатни жамлашга ўргатади;
– профессионал киберспортчилар доимо ўзининг жисмонан соғлом бўлиб юришига алоҳида эътибор қаратади.
Маълум қилинишича, Спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги киберспортни оммалаштиришга масъул органлар этиб белгиланмоқда.
2. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили киберспорт бўйича қуйидаги мусобақаларни ўтказиш таклиф этилади:
а)апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
б)декабрь ойида “Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнири;
в)июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири;
Бунда, IT-парк томонидан киберспорт мусобақаларини ўтказиш бўйича махсус портал ишлаб чиқилади.
3.“Uzbekistan Esports Championship” чемпионати, “Вазирлар Маҳкамаси кубоги” ва “Ёшлар кубоги” турнирлари ҳамда бошқа мусобақаларда ғолиб (совриндор) бўлган киберспортчиларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар даромад таркибига киритилмайди ва солиққа тортилмайди.
4. Киберспорт клубларига уларнинг аренда харажатларини қоплашучун ҳудудий “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан 3 ойдавомида 15 млнсўмгача пулмаблағлариажратилади. Бунда, маблағларуларга шартлар (киберспортчиларни тайёрлаш, тренер жалб қилиш, мусобақаларда иштирок этиш) асосида берилади.
5.Яшнободда қурилаётган Олимпия шаҳарчасидакиберспорт бўйича мусобақаларни ўтказиш учун Россия, Корея ва Хитойнинг тажрибасига
асосан замонавий киберзонани ташкил қилиш таклиф қилинмоқда. Киберзона мусобақалар ўтказиладиган арена, уларни ёритиш студияси, ўқув-машғулот маркази, киберспорт маҳсулотларини реклама ва реализация қилиш шохобчасидан иборат бўлади.
6.Киберспортда бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
а)киберспортни оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш(раҳбарлари А.Икрамов ва Ш.Шерматов) ташкил қилинмоқда;
б)Электрон компьютер спорти федерацияси фаолиятини кучайтириш, устави, тузилмаси ва бошқарув органларини қайта кўриб чиқиш белгиланмоқда.
7. Киберспортни оммалаштириш чора-тадбирлар дастуритасдиқланмоқда.
Дастур қуйидаги асосий чора-тадбирларни ўз ичига олган:
а) киберспорт лигасини ташкил қилиш ва киберспорт клублари ўртасида киберспорт лига мусобақаларини тизимли равишда ўтказиш;
б)“Киберспортчи” ўқув дастурини ишлаб чиқиш;
в)киберспортда “ping” муаммосини бартараф қилиш;
г) миллий киберспорт ўйинларини яратиш ва тарғиб қилиш;
д) киберспорт билан шуғулланаётган ёшларнинг соғлом спорт маданиятини шакллантириш (фаоллигини ошириш ва хотирасини яхшилаш, кўзига ва таянч-ҳаракат аппаратига зарар етказмаслик), улар томонидан ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишни олдини олиш.
8. Соҳада кадрларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:
а)Жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат йўналиши очилмоқда ҳамда ўқиш муддати 3йилэтиббелгиланмоқда;
б)“Uzbekistan Esports Championship” чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар “Спорт фаолияти: киберспорт” йўналишига ижодий имтиҳонларнитопширишдан озод қилиниши белгиланмоқда;
в)киберспорт фаолияти ўзини ўзи банд қиладиган шахслар томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият тури сифатида белгиланмоқда;
г)Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида киберспорт бўйича тренерлар, шарҳловчилар, ҳакамларни қайта тайёрлаш курслари ташкил қилинмоқда;
д)Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК-2020) киберспорт тренери, киберспорт ҳакамива бошқакиберспорт мутахассислари киритилмоқда.
9. Ҳокимликлар томонидан ҳар битта туманда киберспортнинг камида иккита турини оммалаштириш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилади. Бунда, ҳар йили бир маротаба “Жўқорғи Кенгес Раиси кубоги” ва “Ҳоким кубоги” турнирлари ўтказилади.