Эрон Ташқи ишлар вазирлиги БРИКС доирасида де-долларизация жараёни бошланганини эълон қилди
Эрон, БРИКСнинг бошқа аъзолари каби, ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий ва молиявий операцияларни долларсизлаштириш устида иш олиб боради, бу йўналишда бир қатор тадбирлар аллақачон бошланган, деди Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Теҳроннинг Венадаги бош музокарачиси Али Багҳери Кяни
«Ушбу ташкилот доирасида бизда кўплаб миссиялар режалаштирилган ва БРИКСнинг бошқа аъзолари билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Энг муҳим ишлардан бири савдо-иқтисодий операцияларни долларсизлаштириш ва молиявий ҳамкорлик бўлди. Ушбу иш соҳасидаги БРИКС фаолияти аллақачон бошланган, биз бу вазифани имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун ушбу фаолиятни кучайтириш ва оширишга умид қиламиз”, деди эронлик дипломат.