Роналду: «Қачон тугатишимни ўзим айтаман»
Саудиянинг «Ан-Наср» жамоасининг марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ўтган йилги ўйини ҳақида фикр билдирди. 38 ёшли ҳужумчи 54 та гол билан 2023 йилнинг энг яхши тўпурари бўлди.
«54 та гол – қачон тугатишимни ўзим айтаман. Жамоага раҳмат”, – дея 38 ёшли португалиялик ҳужумчи ижтимоий тармоқларда хабар қолдирди.
Криштиану 2023 йилнинг январидан бери “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталаригача амал қилади.