Тез кунда барча мактабларда…
(Ҳазил)
- Нимага маска тақиб келмадинг.
- Маскангни тишлама.
- Маскани тагидан гапирма.(Ким гапирди)
- Маскангни тақиб гапир.
- Нимага маскангни алмаштирмадинг.
- Қани ким айтади инглиз тилида маска тақмоқ қандай айтилади.
- Доскага чиқма маскангни тушириб жойингда гапиравер.
- Нимага ҳар хил бўлмағур расмли маска тақдинг.
- Уйга вазифа янги маска тақиб келиш.
- Хошимов қизларни маскасидан тортма.
- Нимага маска билан доскани артяпсан.
- Eртага маскасиз дарсимга кирма.
- Мурод нега Маликани маскасини олиб қочдинг.
- Eртага ҳаммада бир хил маска кўрай.