Александр Стоймирович: "Биз тўғри йўлдамиз. Ҳеч нимани ўзгартирмаймиз"
Суперлиганинг 5-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди.- Ўйин ҳақида...- "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар 2 йилдан буён бирга ва жанговар ўйин кўрсатишмоқда. Бугун футболга ўхшамаган ўйин кўрдик, шундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Бешинчи турга келиб ҳам бугунги баҳснинг сўнгги 20 дақиқалигидаги характер ҳали ҳам жамоада йўқлиги тушунарсиз. Нима дейиш мумкин, иккита қўпол хато ва иккита гол. Читать дальше...