Элдор Шомуродовга янги вазифа юклатилди
А Сериянинг 28-тури қаҳрамонларидан ҳисобланган Элдор Шомуродов энг кўп муҳокама қилинаётган футболчилардан бирига айланди.Мавсум бошидан бери танқид қилиб келинаётган ўзбек ҳужумчиси “Салернитана”га қарши ўтган учрашувда иккита гол уриб, жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганидан кейин яна мухлису мутахассислар диққат марказида номи зикр этила бошлади.CORRIERE DELLO SPORT:Шомуродов – қутқарувчи. “Кальяри” энди ўзбек ҳужумчисига суяниши мумкин. Элдор “Салернитана”га иккита гол урганидан кейин Клаудио Раньерида янги қурол пайдо бўлди.