Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2018

Мирзиёев, Путин ва Назарбоев норасмий учрашув ўтказдилар

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан бирга Қозоғистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди.

Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашув давомида давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар.

МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро алоқаларга оид масалалар кўриб чиқилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *