Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2018

Новости за 15.10.2018

Қайнонасини пичоқлаб ўлдирган самарқандлик аёлга нисбатан суд ўз ҳукмини эълон қилди…

Hordiq.uz 

Шу йил 14 июнида Ш. И. исмли аёл қайнонаси Х. С. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унга 35 маротаба тиғ зарбаси йўллаган. Кейин жасадни уй ертўласига беркитган. Кейинчалик жиноят изларини буткул ёпиш ниятида мурдани Сиёб каналига чўктириб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари эса ташкил этилган тезкор тадбир натижасида жиноятчи Ш. И. ни қўлга олишган. […]

80 ЁШЛИ ОТАХОН ОНАСИЗ ҲАЁТГА СИРА ЧИДАЙ ОЛМАЙДИ…

Hordiq.uz 

Том Китинг айни кунларда 80 ёшни қаршилади. Онаси Ада Китинг хоним эса 98 ёшда. Аслида яна икки қизи бор. Аммо улар аллақачон турмуш қуриб, бола-чақали бўлиб кетишган. Она ва ўғил бир умр бирга яшашди. Ўтган йили Том бобо саломатлиги ёмонлашиб қолгани сабабли онасига оғири тушмаслиги учун қариялар уйига кўчиб ўтганди. Бироқ онаси ҳам ҳеч […]

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди

Stadion.uz 

Ўзбекистондаги спорт мухлислари билан янада яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, Олимпия спорт турлари бўйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлигини маълум қиламиз.

ҚАЙҒУ ФАРИШТАСИ… (ёхуд боқий дунёда ҳам ажралмас қалблар)

Hordiq.uz 

Гап Римдаги қабристонлардан бирига ўрнатилган афсонавий ёдгорлик ҳақида боради. Бу шедеврни 1894 йили буюк шоир ва меъмор Уильям Стори суюкли рафиқасининг қабри тепасига ўрнатган. Асарга бор истеъдодини, қалбини берган. Суюкли рафиқасининг уни ёлғиз ташлаб кетганига азбаройи чидай олмаганидан шедеврни йиғлаб-йиғлаб яратган. Асарни, ёдгорликни «Қайғу фариштаси» деб номлаган. Қарангки, худойимнинг қудрати шу қадар чексизки, […]

БОҚИЙ ДУНЁДА ҲАМ БИРГА БЎЛОЛМАГАНЛАР…

Hordiq.uz 

Хитойлик аёл икки боласини ўлдирди. Кейин ўз жонига қасд қилди. Бунга эрининг ўлими сабаб бўлди. Шу йўл билан оила ўзга дунёда ҳам бирга бўлишини хоҳлади… Хитойнинг Хунань вилоятига қарашли Лоуди шаҳрида яшовчи 34 ёшли эркакнинг банкка тўлаши лозим бўлган қарзи 100 минг юандан ошиб кетганди. Қандай тўлашни билмай, охири бошқача йўл топди. Ҳаётини 1 […]

Жавоҳир Синдаров жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстеридан бирига айланди

Zamin.uz 

Бугун, 15 октябрь куни Венгрия пойтахтидан хушхабар келди. Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган «First Saturday GM» халқаро турнирида иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.

Бундан бир йил олдин Жавоҳир халқаро шахмат устаси унвонига сазовор бўлиб, Президентимизнинг қимматли совғаларини қўлга киритганди.

Ўтган бир йил ичида Жавоҳир ўз устида тинимсиз ишлаб, жорий... Читать дальше...

ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (50-қисм. Иккинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)

Hordiq.uz 

* * *   — Нима, барибир кетиб қолмоқчимисиз? — тараддудланаётганимга кўзи тушгани ҳамоно Шаҳноза кучли хавотир аралаш менга аянчли боқди. — Ваъдаларингиз ёлғонмиди? Тушунмадим. Боягина тўй бўлмайди дея аюҳаннос солаётган қиз ташқарига йўналишим билан нега бунча безовталанади? Ё ўзи ҳам нима қилишни, дейишни, буёғига қандай йўл тутишни билмай ҳайронми? Ўз дардларини деб мени […]

Тойлоқ ҳокими аёлини чет элга юбориб "уй бекаси" бўлиб ўтирган эркакларни танқид қилди

Zamin.uz 

Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров туман аҳолисига мурожаатида хорижда фаолият олиб бораётган мухоэжир-аёллар масаласини кўтарди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашри.

Ҳокимнинг мурожаати "Халқ билан мулоқот" гуруҳида эълон қилинган.

Ҳоким ўз мурожаати аввалида бугунги кунда мамлакатда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида "халқ хўжалигининг барча жабҳаларида, иқтисодиётда, ички ва ташқи сиёсатда мисли кўрилмаган ҳаётбахш ислоҳотлар" амалга оширилаётганини қайд этган ва мазкур... Читать дальше...



Таниқли санъаткорлар меҳрибонлик ва мурувват уйларини оталиққа олишди

Zamin.uz 

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт”давлат муассасаси яна бир хайрли ишга қўл урди. Шаҳримизда ва вилоятларда жойлашган меҳрибонлик ва мурувват уйларини таниқли санъаткорлар ўз хоҳишларига кўра оталиққа олишди.

«Ўзбекконцерт» матбуот хизматининг хабар беришича, халқимиз суюган хонанда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Баҳром Назаров шаҳримиздаги Хлебушкина номидаги 22-меҳрибонлик уйида тарбияланувчилари ҳузурида бўлишди. Ҳар ойда ўтказиладиган бу... Читать дальше...

Ўсмирлар нега ўз жонига қасд қилади?

Zamin.uz 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, дунёда ҳар 40 дақиқада бир марта суиқасд содир этилади, 1 йилда қурбонлар сони миллион нафардан ошади.

Эътиборли томони, суиқасд ҳолатлари аҳоли яшаш даражаси паст мамлакатларда кўпроқ кузатилади. Жорий йилда ЖССТ ўз жонига қасд қилиш даражаси энг юқори 10та давлат рўйхатини тузиб чиқди. Аниқландики, қўшни Қозоғистон ушбу рўйхатнинг 4-поғонасида жойлашган, Марказий Осиё бўйича рўйхатда эса Ўзбекистон Қозоғистондан кейинги иккинчи ўринда бормоқда. Читать дальше...

Санъат оламида оғир жудолик. Азиза Ниёзметова вафот этди

Hordiq.uz 

Таниқли хоразмлик хонанда Азиза Ниёзметова 15 октябрь куни вафот этди. 46 ёшли хонанда 1 йил олдин саратон касаллигига чалинган ва Ҳиндистонда даволаниб келган эди. Бир ҳафта олдин эса Ниёзметова Республика онкология марказида даволаниб, аҳволи оғирлашгач, туғилиб ўсган уйи Хоразмга қайтган. Биз жамоамиз номидан хонанданинг оила аъзоларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.

АҚШ элчихонаси хатолик туфайли Австралия расмий шахсларига мушук суратини юборди

Zamin.uz 

АҚШ элчихонаси Австралиянинг расмий шахсларига нотўғри мактуб жўнатгани учун узр сўради.

Гап шундаки, мансабдор шахсларга зиёфатга ташриф буюриш таклифи билдирилган ва “Сезам кўчаси” мультфильмидаги қаҳрамоннинг пижамасида бўлган мушук сурати илова қилинган электрон мактуб жўнатилган. “Бу почта интерфейсини текширган янги ходимларимиз хатоси туфайли юз берди”, деб айтилган АҚШ элчихонаси баёнотида.

Аниқланишича, элчихонанинг янги ходими мактубларни юбориш тизимини синовдан ўтказаётиб... Читать дальше...

Oʻzbekiston va Janubiy Koreya hamkorlik aloqalariga bagʻishlangan davra suhbatida nimalar muhokama qilindi?

Uza.uz (uz) 

Seulda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar instituti, Oʻzbekiston Respublikasining Janubiy Koreya Respublikasidagi elchixonasi va “Janubiy Koreya Respublikasi – Markaziy Osiyo” hamkorlik forumining Kotibiyati hamkorligida “Oʻzbekiston va Janubiy Koreya Respublikasi oʻrtasidagi koʻp qirrali hamkorlikning holati va istiqbollari” mavzusida davra suhbati tashkil etildi.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлик алоқаларига бағишланган давра суҳбатида нималар муҳокама қилинди?

Uza.uz (oz) 

Сеулда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги элчихонаси ва “Жанубий Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумининг Котибияти ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Жанубий Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *