Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2018

Новости за 11.10.2018

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Zamin.uz 

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилиши назарда тутилган:

1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги ва 31-модданинг олтинчи қисмидаги “саккиз баробари” деган сўзлар “ўн баробари” деган сўзлар билан алмаштирилсин. Читать дальше...

«Доғистонлик мусулмон кофир билан жанг қилибди!»

Zamin.uz 

Aвар қавмига мансуб доғистонлик мусулмон қаҳрамон кофир билан жанг қилибди!

Шу гапни эшитавериб аламимдан Бақеъ қабристонига бордим. Унда кофирга қарши жанг қилган авар қавмига мансуб доғистонлик мард ўғлон ётибди!

Ие, қаҳрамонимиз кеча тирик эди, президенти билан ўтирганди, қачон Мадинага бориб ўлишга улгурди, дейсизми?

Сабаби бизнинг қаҳрамонимиз сизникидан бошқа, дўстим. Иккиси ҳам Доғистон тоғларида ўсиб улғайган. Иккиси ҳам авар ва мусулмон.

Бироқ бизнинг қаҳрамон... Читать дальше...

«Арсенал»нинг ғалабалари ортида ким(лар) турибди?

Zamin.uz 

«Арсенал» қаторасига олти ўйинда ғалаба қозонганидан кейин Премьер Лиганинг тўртинчи поғонасига чиқиб олди. Барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганимизда эса тўққизинчи ғалабасига эришди.

«Тўпчилар» ниҳоят ўзларига тегишли жойга қайтишмоқда. Уларнинг ғалабали серияси эса чемпионат бош соврини учун даъвогар сифатида тилга олинишга сабаб бўлмоқда. Бундай ўрин уларга балки ўзларига бўлган ишончни қайта тақдим қилар.

Албатта ишонч футболчиларга кўп нарсани тақдим қилади. Александр Ляказетт мухлисларнинг севимлисига айланиб бормоқда... Читать дальше...



Рейтинг: Яшаш ва ишлаш учун энг яхши мамлакатлар

Zamin.uz 

Expat Explorer'нинг 2018 йилги сўровномаси натижаларига кўра, Сингапур экспатлар учун энг яхши мамлакат сифатида эътироф этилди. Bloombergга таяниб Кун нашри шу ҳақида хабар берди.

Ундан кейинги ўринда Янги Зеландия келган, учинчи поғонани Германия эгаллаган. Шунингдек бешликдан Канада ва Баҳрайн ўрин олган. Таъкидланишича, рейтинг тузишда нафақат даромадлар даражаси, балки турмуш сифати ҳам ҳисобга олинган. Бу кўрсаткичларга кўра эса давлат-шаҳар (Сингапур) тўртинчи марта рўйхатда етакчилик қилмоқда. Читать дальше...

“Халқаро қизлар куни” мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда

Uza.uz (oz) 

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар марказида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Ташаббускор, дўст, ҳамфикрмиз, дугонажон” шиори остида ижодий кеча ўтказилди. Унда фан, санъат, маданият соҳаси вакиллари, Хотин қизлар қўмитаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари, “Қизларжон” клуби аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этди.

“Xalqaro qizlar kuni” mamlakatimiz boʻylab keng nishonlanmoqda

Uza.uz (uz) 

Bugun Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent shahar Kengashi Yoshlar markazida “Xalqaro qizlar kuni” munosabati bilan “Tashabbuskor, doʻst, hamfikrmiz, dugonajon” shiori ostida ijodiy kecha oʻtkazildi. Unda fan, sanʼat, madaniyat sohasi vakillari, Xotin qizlar qoʻmitasi vakillari, oliy taʼlim muassasalari talabalari, “Qizlarjon” klubi aʼzolari, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi faollari ishtirok etdi.

Меланя Трамп турмуш ўртоғининг телефонини яшириб қўйди

Zamin.uz 

АҚШнинг биринчи хоними Меланя Трамп турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқлардан, айниқса, Твиттердан кўп фойдалангани учун унинг қўл телефонини яшириб қўйган, дея маълум қилади «Хабар» сайти.

«Мен турмуш ўртоғим Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланишига қаршиман. Буни ўзига ҳам бир неча марта айтдим. Охирги чора сифатида унинг қўл телефонини яшириб қўйишга қарор қилдим», – деган Меланя Трамп.

Трампнинг «Twitter»даги саҳифасини 55 миллион фойдаланувчи кузатиб боради. У ҳар куни... Читать дальше...

ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (42-қисм. Иккинчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)

Hordiq.uz 

* * *   Мен ташриф буюрган жой ғира-шираликда аранг кўзга ташланарди. Тик оёқда юраётганимни кўриб негадир ҳайрон эдим. Боягина вужудимни чирмаган кўнгилсизлик, мажолсизликлардан асар ҳам қолмаганди. Қаршимда туманли дарани, сарғайиб битган майсазорни кўрдим. Анча наридаги лойқа суви пишқириб оқаётган катта анҳор бўйида тўнғизлар чийиллаб чопарди. Бу манзара мени ижирғанишга мажбур этди. Жонҳолатда югуриб […]

France Football «Олтин тўп» сўровномаси натижаларини эълон қилди

Zamin.uz 

France Football журнали 2018 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» совринига ким лойиқ эканини аниқлаш мақсадида, мухлислар орасида сўровнома ўтказди.

Унинг натижасига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 48% овоз тўплаб, энг яқин таъқибчиси, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни (31%) катта фарқ билан орқада қолдирди. Учинчи ўрин «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилди - 8%.

Фото: Getty Images

Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *