Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2019

Язгули Хожагелдиев: "Ўзбекистон терма жамоасини фақат табриклашим мумкин"

0
Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Уммон (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб рақиб жамоа бош мураббийи Язгули Хожагелдиев иштирок этди. -Ўзбекистон терма жамоасидан шундай ўйин кутганмидингиз? Чунки жамоангизда қандайдир яхлитлик кўринмади? -Мен фақат Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин. -Жамоангиз Японияга қарши ёмон кўринмаганди. Бугун нима бўлди? -Айнан шуни ўзим ҳам тушуна олмаяпман. -Жамоангиз таркибида асосан бир клуб футболчилари тўп суради. Бунга сабаб нимада, ички биринчиликда рақобат йўқми? -Жамоам таркибида фақат бир клуб футболчилари ўйнамайди. Битта клубдан фақат етти футболчи бор, ҳолос. -Жамоангизда ҳамон имконият борми? -Ҳа, биз ҳамон гуруҳдан чиқиш имкониятига эгамиз. -Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда ўйнаши кутилганди, аммо ҳужумга ўтди. Рақибнинг ғалабасига шу сабаб бўлдими? -Бу саволга жавоб беришни истамайман. No comment! Манба: www.uff.uz














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *