Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2019

Новости за 29.01.2019

Қатар термаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб илк бор финалга йўл олди

Zamin.uz 

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Қатар ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Муҳаммад Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда қатарликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланди, дастлабки дақиқаларда қатарликларнинг ҳужумлари кескинроқ кўринди. 22-дақиқада амирликлар дарвозабони Буалим Ҳуҳининг кучсиз зарбасини қайтаришда хатога йўл йўқди ва номинал мезбонлар олдинга ўтиб олишди. 37-дақиқада Ал-Моиз Али ўзининг... Читать дальше...

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий кенгаш мажлисида қатнашади

Ziyouz.uz 

Жорий йилда Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда 30 январь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Туркия Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган давоми...

Англия Кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди

Zamin.uz 

Англия Кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Ушбу босқичда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клубалри ўзаро тўқнаш келиб қолишди. Қолган жуфтликлар билан қуйида танишинг. Англия Кубоги, 1/8 финал Бристоль Сити – Шрусбери/Вулверхэмптон Уимблдон – Миллуолл Донкастер – Кристал Пэлас Мидлсбро/Ньюпорт – Манчестер Сити Челси – Манчестер Юнайтед Суонси – Барнет/Брентфорд Портсмут/Куинз Парк Рейнджерс – Уотфорд Брайтон/Вест Бромвич – Дерби Каунти

Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши… (ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 4-қисм)

Hordiq.uz 

ЧИНГИЗХОН ИСТИЛОСИ   * * * Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Чингизхон етакчилигидаги мўғул истилочилари 1200 йилнинг ўзидаёқ Ўрта Осиё, Яқин Шарқдаги бир қатор йирик шаҳарлар, жумладан, Ироқ, Хоразм ва ҳоказоларни эгаллаб, ҳозирги Туркия заминига кўз олайтира бошлашган. Бу заминга эса Ноян исмли дала командири етакчилигидаги мўғуллар армияси кириб келган. Мўғуллар ҳеч қачон душманга камчилик […]



Австралиялик 138 кило вазнга эга аёл қандай семирганини, кейин қандай озганини айтиб берди

Zamin.uz 

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида яшовчи Марни Бенни (Marnie Benney) яқин-яқинларда ҳам 138 килограмм вазнга эга эди. Ўзининг тан олиб айтишича, бу вазнга сўнгги икки йил ичида эга чиққан. Чунки овқатланиш масаласида талаби дунёча эди. Аёл тан олиб айтдики, бир ҳафтада 450-500 Австралия доллари миқдоридаги пулни фастфуд, фиш-энд-чипс ҳамда Хитой лапшасига сарфлаган. Маҳсулотларни интернет орқали буюртирган. Уларни уйига элтиб беришган. Бундан ташқари, Марни кунига уч литр шакарсиз газли ичимлик ичган. Читать дальше...

Туркманистон талабалари қишки таътилга чиқишдан олдин бир қатор ҳаракатларни содир этмаслик ҳақида тилхат ёзиб беришди…

Hordiq.uz 

Айтишларича, Туркманистондаги олий ўқув юртлари талабаларини таътилга чиқишдан олдин тилхат ёзишга мажбур этишди. Тилхатда улар таътил давомида мобил телефон орқали ҳеч ким билан гаплашмаслик, интернетдан фойдаланмаслик, тўйларга бормаслик, дўстларникига меҳмон бўлиб бормаслик, ўзлари яшаб турган ҳудуддан четга чиқмасликка сўз беришди. Бундан бир неча кун олдин эса талабалар зиммасига уйларига фақат давлатга тегишли поезд, самолёт […]

Касса чекларидан заҳарланиш исботланди

Zamin.uz 

Ҳамма фойдаланишга рухсат этилган, Терминал, Факс, касса қурилмалари, банкоматлар, авиабилетлар ёки бошқа шу каби қурилмаларда ишлатиладиган термоқоғоз инсон саломатлиги учун жуда хавфли бўлиб чиқди. Шуни таъкидлаб ўтамиз бу заҳарланиш умуман ҳамма чекларда бор. Олимлар 20 мингдан ортиқ тажрибалар ўтказишди ва шундан кейингина ушбу хулосага келишди. Хулоса шуки ушбу чек қоғозлари инсон саломатлигига жуда жиддий таъсир кўрсатади ва уни заҳарлайди. Термоқоғозда кимёвий модда ишлатилади ва бу келгусида қуйидаги касалликлар... Читать дальше...

Қандай қилиб муддатидан олдин пенсияга чиқиш мумкин?

Zamin.uz 

"Халқ билан юзма-юз" лойиҳасининг бу галги меҳмони Адлия вазири Русланбек Давлетов бўлди. Вазирга берилган саволлар ичида энг кўпи пенсия борасида бўлди. Қуйида айнан шу мавзуга оид савол жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Савол: Оила аъзоларимдан бирининг ёши 50 да, аёл киши. Унинг умумий стажи 33 йил. 1 йил қишлоқдаги сил касалликларига қарши кураш бўлимида, 16 йил ногиронлар уйида, 6 йил болалар уйида ишлаган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан тасдиқланган рўйхатда шу соҳада... Читать дальше...

АҚШ ҳукумати етти йил ичидаги энг коррупциялашганига айланди

Zamin.uz 

АҚШнинг ҳозирги ҳукумати сўнгги етти йил ичидаги энг коррупциялашганига айланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри Bloomberg'га таяниб хабар бермоқда. Таъкидланишича, бундан Transparency International ташкилоти томонидан тузилган, 2018 йилги Коррупцияни қабул қилиш индекси далолат бермоқда. Қайд этилишича, ушбу рейтингда АҚШ олти позицияга тушиб кетган ва 22-ўринни эгаллаган. Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, коррупциянинг ўсиши глобал миқёсда демократия пойдеворини бузаётган популист сиёсатчилар кўпайиб кетгани билан боғлиқдир.

“Hukumatdagi o‘zgarishlar “eshak mindi” o‘yinini eslatmoqda”

Озодлик Радиоси 

"Ozodlik" materiallari yuzasidan fikr yo‘llovchilarga quyidagilarni eslatib o‘tamiz: tarkibida insonning shaxsini kamsituvchi, uni masxaralovchi, haqoratlovchi, xo‘rlovchi, unga tahdid qiluvchi, bosim o‘tkazuvchi hamda nizo qo‘zg‘ovchi fikrlar mavjud sharhlar e’lon qilinmaydi. OzodNazarning bu sonini nima uchun yuqoridagi eslatmadan boshlaganimizni toshkentlik tahlilchi Anvar Nazir bilan o‘tkazilgan suhbatning birinchi qismidan bilib olasiz. Suhbatning ikkinchi qismi mazmuni esa, sarlavhaga chiqarganimiz jumlada aks etgan.

Samarqandda 20 yashar fermer yigit uyi molxonasida osilgan holda topildi

Озодлик Радиоси 

Samarqand viloyati Paxtachi tumanida 28 yanvar kuni 21 yoshli O.N o‘z uyi molxonasida osilgan holda topildi. Yaqinlari u o‘zini osgan bo‘lishini aytishmoqda. Paxtachi tumanining Istiqbol mahallasida fermerlik bilan shug‘ullanib kelgan yigitning nega joniga qasd qilgani ma’lum emas. Bu voqea yuzasidan tuman prokuraturasi surishtiruv olib bormoqda. Fermer yigitning ismi sir qolishini so‘ragan yaqin qo‘shnilaridan birining Ozodlikka aytishicha, voqea 28 yanvar kuni kechki payt sodir bo‘lgan. “Dod-voy ko‘tarildi. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *