Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2019

Новости за 05.01.2019

Уч ёшли доғистонлик гўдакка янги йил кечасида салют томоша қилиш ўлим ҳадя этди…

Hordiq.uz 

Доғистоннинг Дербент шаҳрида яшовчи уч яшар болакай 1 январ куни салют томоша қилиш ниятида балконга чиққанди. Номаълум кимса шу тобда совуқ қуролдан отган ўқ боланинг пешонасига келиб тегди. Болакай дарҳол Дербент шифохонасига етказилди. Гарчи Москвадан етакчи реанимотолог чақиришган бўлса-да, врачлар боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У эртаси куни ҳушига келмай, оламдан ўтди. Мутахассисларнинг айтишича, […]

Россияликларни хориж давлатларига бориш хавфли экани ҳақида огоҳлантиришди…

Hordiq.uz 

Россия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига мурожаат этиб, хориж давлатларига борганда жуда эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди. Айниқса, Америкага борувчилар полициячилардан жуда эҳтиёт бўлишлари керак экан. Шу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков расман маълум қилди. Ўринбосарнинг айтишича, америкаликлар ҳануз Россия фуқароларини тутишда давом этмоқда. Агар россиялик одам уларнинг қўлига тушса, йўқ жойдан […]

Австралия термаси устози: "Янги шоуни бошлаш фурсати етди"

Zamin.uz 

Эртага Осиё кубоги-2019 мусобақасида B гуруҳи жамоалари ҳам курашга қўшиладилар. Турнирнинг амалдаги ғолиби - Австралия терма жамоаси илк турда Иорданияга қарши майдонга тушади. Бугун учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "яшил қитъа" вакиллари бош мураббийи Грэм Арнолд иштирок этди. "Биз тўрт йил олдин ўз уйимизда ғолиб чиққан эдик. Аммо ортда қолган 4 йил давомида кўп нарса ўзгарди: жамоада ҳам, унинг атрофида ҳам, хатто одамларнинг шахсий ҳаётида ҳам. Албатта, бу жуда ҳам ёрқин хотиралар... Читать дальше...

23 ёшли ўзбек йигити Магнитогорскдаги портлашдан сўнг 8 кишини ўлимдан асраб қолди…

Hordiq.uz 

23 ёшли ҳамюртимиз Алан Абдуллаев Магнитогорскда қурилишда ишлайди. Бўш вақтларида спорт билан шуғулланади. Фожиа юз берган куни уйда эди. Шовқин-суронни эшитиб кўчага чиқди. Портлаш оқибатида уй қулаб тушганини кўрди-ю, жабрдийдаларга ёрдам бериш учун шошилди. Алан Абдуллаев ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса-да, бир неча кун вайроналар остида қолганларни қутқаришда мутахассисларга яқиндан ёрдам берди ва […]

БАА – Бахрайн. Таркиблар!

Stadion.uz 

Осиё кубоги 2019 мусобақаси очилиш БАА ва Бахрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг.



Отабек Шукуров: "Бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз"

Zamin.uz 

Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўзи тўп сурадиган Шаржа шаҳридаги илк машғулотлардан кейин ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди. "Осиё Кубогига тайёргарлик аъло даражада. Барчамиз Уммонга қарши ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Биринчи ўйинни яхши натижа билан бошлаб олиш муҳим. Кейинги ўйинларда шунга қараб қадам ташланади. Барча футболчи ва мураббийлар буни жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Уммонга қарши чиройли ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозонишга ва юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишга тайёрмиз! Читать дальше...

Ўзбекистон МТЖ Шаржа шаҳридаги дастлабки машғулотни ўтказди (фото)

Zamin.uz 

Футболчиларимиз бугун Шаржадаги "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида дастлабки машғулотни ўтказишди. Машғулот давомида тезкор узун паслар билан ҳужумга ўтишга ва ҳаводаги тўп учун курашишга асосий эътибор қаратилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. Шундан сўнг футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Купер уларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, вақти-вақти билан алоҳида футболчиларни ёнига чақириб, уларга кўрсатмалар бериб турди. Эртага Шаржадаги машғулотлар давом эттирилади.

Жаҳон чемпионини енгган Шамсиддин Воҳидов «MacBook Pro» билан тақдирланди

Zamin.uz 

2018 йил 25-31 декабрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида рапид ҳамда блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионат Халқаро Шахмат федерациясининг расмий мусобақаси бўлиб, мукофот жамғармаси жами 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Мазкур нуфузли чемпионатда ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳсларда Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирок этди. Читать дальше...

Алексис Санчес яна жароҳат олдими?

Stadion.uz 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Алексис Санчес Англия кубогидан ўрин олган “Рединг”га қарши баҳсни бошланғич таркибда бошлади.

76 давлат фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун E-VISA олиш имконига эга бўлишди

Zamin.uz 

2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан 76 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визаси (E-VISA)ни олиш имконини қўлга киритишади. Kun.uz нашрининг хабар беришича, бу қуйидаги давлатлардир:

Қозоқ йигитлари «Боку» кафесига ҳужум қилди

Zamin.uz 

Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида бир гуруҳ қозоқ миллатига мансуб ёшлар Озарбайжонликларга тегишли «Боку» кафесини вайрон қилишга уриниб кўришди. Шу йўл билан улар янги йил кечаси Қарағандадаги «Қадимий Рим» ресторанида ҳалок бўлган 23 ёшли қозоқ йигитнинг ўчини олишга аҳд қилишганди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда ресторанда катта муштлашув юзага келган. Муштлашувда уч нафар арман миллатига мансуб йигитлар ҳам иштирок этган. Уларнинг икки нафари қўлга олинган, бир нафари қочиб кетган. Ҳозирда уни полициячилар қидирмоқда. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *