Усмонийлар империяси ташкил этилиб, Тўпқопи саройи подшоҳнинг асосий яшаш ва давлатни бошқариш масканига айлангач, шубҳасиз, ҳарам ҳам тузилган. Ҳарамда босиб олинган давлатлардан қул қилиб олиб келинган қизлар сақланган. Уларнинг ҳар бири, умуман, ҳарам билан боғлиқ қуллар ва шоҳ қариндошларининг ўз лавозими, бажарадиган вазифаси аниқ белгилаб берилган. Қуйида шу лавозимлар билан сизни таништириб ўтамиз. […]