Мексикалик боксчи Сауль Альвареснинг промоутери Оскар Де Ла Хойя ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чепиони Геннадий Головкининг жамоаси билан учинчи реванш учрашувни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошлаганлиги ҳақида маълум қилди. - Куни кеча Головкиннинг вакиллари билан реванш жангни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошладик. Учинчи баҳс 5-май куни Синко де Майода бўлиб ўтиши мумкин. Канело афсонавий боксчи бўлиш учун жанг қилишга тайёр! Бизда таклифлар бор ва улар борасида ўйлаб кўрамиз, - деди Оскар. Маълумот учун, Альварес - Головкин ўртасидаги биринчи баҳс дуранг натижа билан якунланган бўлса, иккинчи баҳсда қозоғистонлик боксчи имкониятни бой берганди.