Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 27.06.2017

Jurnalistlar kunida ham Mirziyoev matbuot bilan uchrashmadi (VIDEO)

Озодлик Радиоси 

10 oydan beri prezident sifatida faoliyat ko‘rsatayotgan Shavkat Mirziyoev hozirga qadar jurnalistlar uchun birorta matbuot anjumani o‘tkazmadi¸ ular bilan yuzma-yuz suhbatlashmadi. O‘zbek jurnalistlarining o‘z kasb bayramlari kunida prezident bilan uchrashish ehtimoli ham ro‘yobga chiqmadi.

Tojikistonda fuqarolar urushi yakunlanganiga 20 yil bo‘ldi

Озодлик Радиоси 

Тожикистонда 27 июнь куни фуқаролар уруши якунлангани, мухолифат ҳамда ҳукумат ўртасидаги сулҳ шартномаси имзоланганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Тожикистондаги фуқаролар уруши даврида 150 минг одам ўлдирилган, келтирилган зарар эса 7 миллиард долларга тенг бўлган.

Mirziyoev bo‘shatgan tuman hokimini viloyat hokimi yana norasmiy hokimlikka qo‘ydi

Озодлик Радиоси 

G‘alla masalasida o‘tkazilgan dushanba kungi videoselektor yig‘ilishida Andijon viloyati hokimi Asaka tuman hokimi Tohir Shovvozovni haqorat bilan ishdan oldi. Ayni shu yig‘inda viloyat hokimi "Asakani boshqarish"ni may oyida prezident taqdimnomasi bilan Izboskan hokimligidan bo‘shatilgan Ulug‘bek Rahimovga topshirdi.

Россияга ишлагани бораётган ўзбеклар сони кескин камайди

Озодлик Радиоси 

Россияга ишлагани бораётган муҳожирлар сони ўтган йилнинг 1 чорагига нисбатан 26,8 фоизга камайди. Россия Статистика федерал хизмати ҳисоб-китобича, Россияга энг кўп ишчи бораётга Ўзбекистон ҳозир мигрант экспорти бўйича ҳатто Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ортда қолган. Россиялик социологлар бу вақтинчалик ҳолат, деб ҳисобламоқда.

Ўзбек қўшиқчиларига чет эл қўшиғини ўзбекча айтиш тақиқланди

Озодлик Радиоси 

26 июнь куни «Ўзбекконцерт» маъмурияти ва телерадиолар қошидаги бадиий кенгашлар чет эл қўшиғига ўзбекча сўз қўйиб айтиладиган қўшиқлар эфирга қўйилмаслиги ва интернетга юкланмаслиги борасида қўшиқчиларга огоҳлантириш берган.



Мирзиëев вазирлик ва қўмита раҳбарлари ўринбосарларини ëппасига янгиламоқда

Озодлик Радиоси 

27 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев яна тўрт қўмита раиси ва вазир ўринбосарини тайинлаш ҳақидаги қарорга қўл қўйди. Президент расмий сайтида эълон қилинган сешанба кунги қарорлар билан Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси¸ Бандлик ва меҳнат муносабатлари¸ Уй-жой коммунал хизмат қўрсатиш ва Молия вазирларига ўринбосарлар тайинланди. 23-24 июнь кунги президент қарорлари билан Ўзбекистондаги саккиз вазирлик ва қўмита раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари лавозимига янги раҳбар тайинланган эди.

ҲРУ: Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат Жаҳон банки сармояларига бориб тақалади

Озодлик Радиоси 

Human Rights Watch ва инсон ҳақлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми 27 июнь куни эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги¸ хусусан¸ пахтачиликдаги болалар ва мажбурий меҳнатни Жаҳон банки берган ярим миллиард долларлик кредитга боғлади. “Пахта теришдан бош тортолмаймиз”: Мажбурий ва болалар меҳнати Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги инвестицияларига бориб тақалади” деб номланган 114 саҳифалик ҳисоботда Тошкент ҳукуматининг талабалар¸ ўқитувчи ва тиббиëт ходимлари¸ қолаверса бошқа бюджет... Читать дальше...

Новосибирскдаги ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитини қандай нишонлади? (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Солиқчи ва ИИБ ходимлари тадбикорларни ишлагани қўймаяпти" (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Милиция ходимларининг бошида шохи борми?"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Облава натижасида полицияда соатлаб ўтиришга мажбурмиз" (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Киевда разведка бошқармаси полковниги ўтирган Mercedes портлатилди

Озодлик Радиоси 

Украина пойтахтида Mercedes машинасига ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси ходими¸ полковник Максим Шаповал ўлдирилди. Бу ҳақда хабар тарқатган Мудофаа вазирлиги нобуд бўлган полковник оиласига ҳамдардлик билдирди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Артем Шевченко воқеа юзасидан тергов бораëтгани¸ аммо унинг тафсилотларидан бехабарлигини билдирди: - Билишимча¸ портлашга оид барча маълумот¸ қурбон Мудофаа вазирлигининг амалдаги полковниги... Читать дальше...

Украина қочқинлик мақоми берган Каримовнинг қайинжияни Ўзбекистонга топширилмаслиги мумкин

Озодлик Радиоси 

Украина Миграция хизмати марҳум президент Ислом Каримовнинг қайинжияни Акбарали Абдуллаевга қочқин мақоми берди ва шу билан унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш эҳтимолини деярли йўққа чиқарди.

ЕИ Google ширкатини 2.4 миллиард долларлик жаримага тортди

Озодлик Радиоси 

Европа Иттифоқи комиссияси Google ширкатини монополияга қарши қонунчиликни бузганликда айбдор деб топди ва ширкатни рекорд миқдордаги жаримага тортди. - Бугун¸ Европа Комиссияси Google ширкатини ЕИнинг монополияга қарши қонунларини бузганлик учун 2.4 миллиард долларлик жаримага тортишга қарор қилди. Google қидирув тизими сифатида бозордаги етакчи мақомини суиистеъмол қилиб¸ ўз интернет дўконлари тизимига ноқонуний имтиëзлар бериб келган¸ деди бу қарорни эълон қилган Европа Комиссиянинг рақобатни... Читать дальше...

Журналистлар кунида ҳам Мирзиëев матбуот билан учрашмади (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

10 ойдан бери президент сифатида фаолият кўрсатаëтган Шавкат Мирзиëев ҳозирга қадар журналистлар учун бирорта матбуот анжумани ўтказмади¸ улар билан юзма-юз суҳбатлашмади. Ўзбек журналистларининг ўз касб байрамлари кунида президент билан учрашиш эҳтимоли ҳам рўëбга чиқмади.

Мирзиëев бўшатган туман ҳокимини вилоят ҳокими яна норасмий ҳокимликка қўйди

Озодлик Радиоси 

Ғалла масаласида ўтказилган душанба кунги видеоселектор йиғилишида Андижон вилояти ҳокими Асака туман ҳокими Тоҳир Шоввозовни ҳақорат билан ишдан олди. Айни шу йиғинда вилоят ҳокими "Асакани бошқариш"ни май ойида президент тақдимномаси билан Избоскан ҳокимлигидан бўшатилган Улуғбек Раҳимовга топширди.

Алексей Навальний интернетдаги энг нуфузли шахслар рўйхатига киритилди

Озодлик Радиоси 

АҚШдаги Time журнали Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальнийни интернетдаги энг нуфузли 25 шахсдан бири деб эълон қилди. Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальнийнинг YouTube каналидаги видеоблоглари интернет фойдаланувчилари орасида кенг шуҳрат қозонган. Россия ҳокимияти тепасида ўтирганлар орасидаги кенг кўламли порахўрликни фош этувчи YouTubeдаги чиқишлари билан Навальний¸ АҚШ журнали хулосасича¸ оммавий ахборот воситалари давлат назоратига олинган... Читать дальше...

Венгрия Ташқи ишлар вазири Тошкентда сўзлашувлар ўтказмоқда

Озодлик Радиоси 

27 июнь куни Тошкентга келган Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди. Икки давлат дипломатик идоралари раҳбари ўзаро сиëсий¸ савдо-иқтисодий¸ инвестицион¸ маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги. Венгрия вазири Тошкент сафари давомида Олий Мажлис Сенати¸ Вазирлар Маҳкамаси вакиллари¸ шунингдек қатор вазирлик расмийлари билан сўзлашувлар... Читать дальше...

Журналистларни касб байрами билан табриклаган президент Мирзиëев ҳозирча улар билан учрашмади

Озодлик Радиоси 

27 июнь куни Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни нишонланмоқда. Мазкур сана муносабати билан Тошкентдаги Ҳамза театрида ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиëевнинг матбуот ходимларига табригини давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. Журналистлар касб куни муносабати билан пойтахтда бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда¸ президент Мирзиëевнинг оммавий ахборот ходимлари билан учрашиши ҳақидаги норасмий хабарлар ҳозирча тсдиғини топмади. Читать дальше...

Туркман конидан Бухорога газ конденсати олиб келиш кўпайтирилади

Озодлик Радиоси 

“Туркменнефть” давлат ширкатининг билдиришича¸ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини тўлиқ қувватда ишлатиш учун “Ўзбекнефтгаз” Туркманистондан газ конденсати сотиб олишни кўпайтиради. Бухоро заводига газ конденсатнинг Каспийдаги Киянликонидан келтирилиши¸ шнингдек¸ Бухорога олиб келинадиган маҳсулот таннархини пасайтириш¸ газ конденсатни темир йўл орқали олиб келиш масаласининг муҳокама қилинаëтгани айтилмоқда. Икки қўшни давлат компаниялари шунингдек Каспий денгизининг туркманларга қарашли секторида... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *