Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Новости за 29.06.2017

Turkiyadan qochqinlik so‘ragan o‘zbekistonlik muhojir Toshkentga yuborilishidan qo‘rqmoqda

Озодлик Радиоси 

Shu oy boshida Turkiyaning Suriyaga chegaradosh G‘oziantep shahrida "mamlakat uchun xavfli shaxs" sifatida qo‘lga olingan va hozirda muhojirlik bo‘limida ushlab turilgan 48 yoshli Bahriddin Xudoynazarov yaqinlarining Ozodlikka aytishicha¸ Turkiyada qochqinlik izlovchi shaxs maqomida yashab kelgan muhojir o‘zining O‘zbekistonga ekstraditsiya qilinish xavfi borligi haqida xat chiqargan.

1 iyuldan iste’molchi gaz-svet uchun qarzini yo to‘liq uzadi¸ yoki jazoga tortiladi

Озодлик Радиоси 

1 iyuldan boshlab, prezident Mirziyoev tuzgan Majburiy ijro byurosi aholining svet-gazdan qarzini majburan undirishga kirishadi. Ozodlik gaplashgan Byuro xodimiga ko‘ra, 1-10 iyul davomida aholi qarzini to‘liq to‘lashdan ogohlantiriladi, 11 iyuldan boshlab, to‘lamaganlarning mulki musodara qilinadi yoki ular tarmoqdan uziladi.

Prokurorlarga "pora olmaslik" bo‘yicha saboq berilmoqda

Озодлик Радиоси 

Prezident Mirziyoevning prokuratura tizimini surunkali tanqid qilishi ortidan idoralararo komissiya tomonidan sud-adliya va prokuratura tizimidagi korrupsiyaga qarshi kurash dasturi ishlab chiqilgan. Bu dasturga muvofiq¸ sudьya va prokurorlarga uch oydan beri maxsus seminar-treninglar o‘tkazilmoqda.

Маҳкама беш шахсни Борис Немцовни ўлдирганликда айбдор деб топди

Озодлик Радиоси 

Москва округи ҳарбий суди ҳайъати уч кунлик кенгашдан сўнг 29 июнь куни Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг “Шимол” батальони собиқ жангчиси Заур Дадаевни мухолифат етакчиси¸ Россия бош вазирининг собиқ ўринбосари Борис Немцовни ўлдирганликда айбдор деб топди. Немцов ўлдирилишига алоқадорликда айбланаëтган яна тўрт шахс – ака-ука Анзор и Шадид Губашевлар¸ Тамерлан Эскерханов ва Ҳамзат Бахаевлар ҳам Дадаев билан бирга ҳаракат қилганликда айбланди. Тергов давомида ўз айбига иқрор бўлиб кўрсатма... Читать дальше...

"Пластикка ойлик олувчилар нақдга қандай шакар олади?"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

Андижон машина бозорида терминал йўқ...

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...

"Янги ҳукумат сўхликлар ҳақида ҳам ўйлаб бошлайдими?"

Озодлик Радиоси 

Резюме "Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида... Читать дальше...



Туркиядан қочқинлик сўраган ўзбекистонлик муҳожир Тошкентга юборилишидан қўрқмоқда

Озодлик Радиоси 

Шу ой бошида Туркиянинг Сурияга чегарадош Ғозиантеп шаҳрида "мамлакат учун хавфли шахс" сифатида қўлга олинган ва ҳозирда муҳожирлик бўлимида ушлаб турилган 48 ёшли Баҳриддин Худойназаров яқинларининг Озодликка айтишича¸ Туркияда қочқинлик изловчи шахс мақомида яшаб келган муҳожир ўзининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи борлиги ҳақида хат чиқарган.

Термизда Техника университетининг Ислом Каримов номидаги филиали очилади

Озодлик Радиоси 

29 июнь куни Ўзбекистон президенти расмий сайтида «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган қарор матни эълон қилинди. Унда ëзилишича¸ президентнинг 20 апрель кунги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термизда Техника университетининг филиали очилади ва унга марҳум президент номи берилади. Университет филиалини очиш эса¸ президент... Читать дальше...

Мирзиëев бозордаги нархларни назорат қилувчи ҳукумат комиссияси тузди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг 23 июнь куни қабул қилган қарори “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат товарлари билан ишончли таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар тўғрисида” деб номланган. Ҳозирча расмий сайтларда эълон қилинмаган бу қарор мазмунига оид 28 июнь куни маҳаллий нашрларда тарқаган хабарларга кўра¸ президент буйруғи билан Бош вазир Абдулла Арипов раислигида асосий истеъмол маҳсулотлари нархини мониторинг ва назорат қилиш бўйича республика ва ҳудудий комиссия ташкил этилади. Читать дальше...

Украинанинг қочиб кетган президенти устидан сиртқи суд бошланди

Озодлик Радиоси 

Киев шаҳар Оболонский район судида 29 июнь куни мамлакат собиқ президенти Виктор Янукович устидан сиртқи маҳкама жараëни бошланди. 2014 йил февралидаги исëндан сўнг Россияга қочиб кетган Янукович “Украина ҳудудий яхлитлигига дахл қилиш¸ давлатга хиëнат ва агрессив уруш олиб борганлик”да айбланмоқда. Янукович Киев судига келиш¸ шунингдек видеоконференция шаклида алоқага чиқиш талабини рад қилганидан сўнг маҳкамани сиртдан ўтказишга қарор қилинган. Янукович ҳимоячилари унинг Киевга ўз ҳаëтига нисбатан... Читать дальше...

АҚШ Мудофаа разведкаси агентлиги Россиянинг демократиядан қўрқиш сабабини изоҳлади

Озодлик Радиоси 

Кремль раҳбарларининг АҚШ Россиядаги режимни ўзгартириш ниятида деган ишончи¸ икки давлат ўртасидаги кескинликни кучайтираëтган асосий омиллардан биридир¸ дейилади Мудофаа разведкаси агентлиги 28 июнь куни эълон қилган янги ҳисоботда. Ана шу қўрқув боис¸ Кремль АҚШнинг жаҳон бўйлаб демократияни қўллаб-қувватлаш уринишларига чуқур ишончсизлик билан қарайди ва уларга глобал майдонда фақат ўз қадриятларини ўрнатиш ҳаракати деб қарайди¸ дейилади ҳисоботда. “Кремлнинг¸ айниқса¸ Украинадаги воқеалардан... Читать дальше...

1 июлдан истеъмолчи газ-свет учун қарзини ë тўлиқ узади¸ ëки жазога тортилади

Озодлик Радиоси 

1 июлдан бошлаб, президент Мирзиёев тузган Мажбурий ижро бюроси аҳолининг свет-газдан қарзини мажбуран ундиришга киришади. Озодлик гаплашган Бюро ходимига кўра, 1-10 июль давомида аҳоли қарзини тўлиқ тўлашдан огоҳлантирилади, 11 июлдан бошлаб, тўламаганларнинг мулки мусодара қилинади ëки улар тармоқдан узилади.

Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон иккинчи ўринда бормоқда

Озодлик Радиоси 

Остонада ўтаётган Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон энг кўп кўрилган павильонлар орасида Россиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Expo-2017 расмий сайтида билдирилишича, Ўзбекистондан кейинги учинчи ўринни Ҳиндистон кўргазмаси эгаллаган. Энг кўп кўрилган павильонлар ўнлигидан Озарбайжон, Африка плазаси, Миср, Хитой, Туркия, Саудия Арабистони ва Малайзия кўргазмалари ҳам жой олган. 10 июндан 27 июнгача кўргазмани 425 минг одам келиб кўрган. Expo-2017 кўргазмаси 10 июнда расмий очилган ва 9 сентябргача давом этади. Читать дальше...

Ўзбек ва тожик ички ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари сўнгги 19 йилда биринчи марта ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, 28 июнда Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов тожикистонлик ҳамкасби Рамазон Раҳимзода билан Душанбеда учрашган. Учрашувда трансчегаравий уюшган жиноий гуруҳларга, террорчиликка, экстремистликка, наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. News.tj нашрининг ёзишича, 20 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистон... Читать дальше...

Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари "Иегова гувоҳлари" делегацияси билан учрашди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитасида 28 июнь куни “Иегова гувоҳлари” диний ташкилоти делегацияси қабул қилинди. Ўзбекистон ҳукумат порталининг хабар беришича, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев “Иегова гувоҳлари”нинг АҚШдаги бошқарув Кенгаши вакили К. Флодин ва Европа бирлашмаси вакили Л.Трапанезени қабул қилган. Учрашувда, шунингдек, қўмита маслаҳатчиси Б.Қодиров ва Чирчиқ шаҳридаги “Иегова гувоҳлари” диний ташкилоти вакили Н.Королев ҳам иштирок этди. “Учрашув давомида... Читать дальше...

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа ҳаражатларини кўпайтирмоқда

Озодлик Радиоси 

НАТОга аъзо Европа давлатлари ва Канада жорий йилда мудофаа ҳаражатларини 4,5 фоизга оширади. Бу ҳақда 28 июнь куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. НАТО бош котибига кўра, ҳозирча 27 аъзо давлатдан фақат Греция, Британия, Польша ва Эстониягина 2016 йилда қабул қилинган қарорни бажармоқда. Мазкур қарорда давлатлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага ажратиши шарт экани белгиланган эди. Столтенберг 2017 йилда НАТО бюджети 280 миллиард долларни ташкил қилганини айтди. Бу эса... Читать дальше...

АҚШ мудофаа вазири Путинни "жаҳон тартибига зарар келтираётган"ликда айблади

Озодлик Радиоси 

АҚШ Мудофаа вазири Жим Мэттис 28 июнь куни Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европани қайта тиклаш бўйича Маршалл режасининг 70 йиллигига бағишланган тантанада Россия президенти Владимир Путинни халқаро тартибга катта ва жиддий зарар еткизаётган шахс, деб таърифлади. -Ҳаётдан чарчаган одамлар илҳомлантиришга муҳтож бўлади. Ҳозир Россияда бу каби миллионлаб одам яшамоқда. Уларнинг Россия чегараларидан ташқарида зарар келтираётган лидери ўз ҳалқига бахт келтирмаяпти ва уларни умидлантира олмаяпти, - деди Мэттис. Читать дальше...

Лавров Путин ва Трамп Германияда мулоқот қилишига умид билдирди

Озодлик Радиоси 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президентлар Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви 7-8 июлда Германиянинг Гамбург шаҳрида "Катта йигирматалик” саммити диорасида бўлиб ўтади, деган умидда эканини билдирди. -Биз мулоқот бўлиб ўтади, деган нуқти назардан келиб чиқмоқдамиз. Негаки икки президент бир вақтнинг ўзида битта шаҳарда, битта бинода ва битта хонада бирга бўладилар. Агар улар бундан фойдаланиб, мулоқот қилмасалар, менимча, нотўғри бўлар эди, - деди 28 июнь куни Сергей Лавров. Россия... Читать дальше...

Екатеринбургда Ўзбекистон бош консулхонаси очилмоқда

Озодлик Радиоси 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси ташкил этилишига Россия ҳукумати розилик билдирди. Новсти агентлигининг 28 июнда хабар беришича, Россия ҳукумати фармойишида Екатеринбургдаги Ўзбекстон бош консулхонаси Урал федераль округи учун хизмат қилиши қайд этилган. Консулхонага Свердловск, Тюмен, Курган, Челябинск вилоятлари, шунингдек, Ханти-Манси ва Ямал-Ненец мухтор округларидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мурожаат қила оладилар. Бу ҳудудларга шу вақтгача Ўзбекистоннинг... Читать дальше...

Мирзиёев "Лукойл" раҳбарини қабул қилди

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Россиянинг “Лукойл” ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди. “Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди”, - дейилади ЎзА хабарида. “Лукойл” ширкати бугунги кунда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ғарбий Ҳисор нефть-газконденсат конини ўзлаштириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур ширкат Қандим газни қайта ишлаш комплексини ҳам барпо этаётир. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *