Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Новости за 02.09.2022

Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчилари афв этилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Қозоғистонда январь ойида рўй берган намойишларда иштирок этганларга бир марталик амнистия қўлланилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жўмарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида айтиб ўтди. «Бизга миллий бирлик ҳаводек зарурдир. Намойишларда қатнашганлар ҳам, куч тузилмаси ходимлари ҳам бизнинг фуқароларимиз. Улар нафақат суд адолатли бўлишига, балки жамият кечиримли бўлишига ҳам умид қиладилар. Давлат январь воқеаларида иштирок этган, аммо оғир жиноят содир этмаган фуқароларнинг жазосини енгиллаштирди. Читать дальше...

Ухандаги лабораторияда янги вирус аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Ferra.ru Ухан (Хитой) лабораторияси мутахассислари кемирувчиларда янги вирусни аниқлашди — LsPyV KY187. Хабарда айтилишича, патоген полиомавирусга жуда ўхшаш, фақат нисбатан енгил кечади. Шунинг баробарида вирус «унчалик янги» эмаслиги ҳам маълум бўлди: 2016 ва 2019 йилларда Кениядаги зебра-сичқонларда аниқланган билан бир хил. Ухандаги марказга ҳам микроорганизм ўша ердан ўрганиш учун олиб келинганди. Бу вируснинг одамларга таъсирини синчиклаб ўрганиш зарур, дейишмоқда хитойлик олимлар. Қай даражада юқумли, таъсири қандай? Читать дальше...

Ўзбекистон Покистонга гуманитар ёрдам жўнатди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон аҳолиси сув тошқинидан катта зарар кўрган Покистонга 40 тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Дунё” агентлигининг ёзишича, гуманитар ёрдам ўсимлик мойи, ун, гурунч, гўштли консервалар, кондитер ва макарон маҳсулотлари, кийим -кечак ва кўрпа-тўшакдан иборат. Гуманитар ёрдам 1 сентябрь куни Исломобод шаҳрига самолётда етказиб берилди. Июль ойининг ўрталаридан 31 августгача Покистон ҳудудининг 25 фоизида сув тошқинлари юз берган. Табиий офат оқибатида камида 1100 киши ҳалок бўлди... Читать дальше...

Польша Германиядан $1,32 трлн доллар «уруш пули»ни ундирмоқчи — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Iz.ru Польша ҳукумати Германиядан $1,32 трлн талаб қилмоқчи. «Ҳуқуқ ва адолат» етакчи партияси раҳбари Ярослав Качинскийнинг айтишича, Варшава Иккинчи жаҳон урушида ўзига Германия етказган зарарни шунча, деб ҳисобламоқда. Репарация миқдорини махсус комиссия ҳисоблаб чиққан, деб ёзди Reuters. Качинский таъкидлашича, кўрсатилган маблағни «Германия бемалол тўлашга қодир» ва келгусида тўлов миқдори ошиши ҳам мумкин. Ҳозирча Польша Германияга расмий талаб билан мурожаат қилмаган.



Польша Германиядан 1,3 триллион доллар товон пули талаб қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Польша ҳукумати Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлари учун Германиядан 1,3 триллион доллар товон пули талаб қилганини билдирди. Польша президенти Анжей Дуда муқаддам дохил бўлган “Қонун ва адолат” сиёсий ҳаракати 2015 йилда ҳокимиятга келганидан бери мана шундай ташаббусни олға суриб келаётган эди. Иккинчи жаҳон урушида 6 миллион поляк, жумладан, 3 миллион яҳудий фашистлар томонидан ўлдирилган. 1944 йилдаги Варшава қўзғолони пайтида тинч аҳолидан 200 минг киши ҳалок бўлган. Польша Германиядан бундан аввал ҳам товон тўлашни талаб қилган эди.

Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Shutterstock Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар тўрт кун дам оляпти. Президент 2021 йил декабрь ойида «Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2022 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган. Бундан ташқари, давлат раҳбари 30 апрель куни «Ўзбекистон президентининг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги фармонни имзолади. Читать дальше...

Фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартириш киритилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

“Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги президент қарор лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасида фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби айрим жиҳатларига аниқликлар киритилди. Жумладан: муқаддам махсус унвонда хизматни ўтаган ходим номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолгани сабабли хизматдан бўшатилган фуқароларга контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга рад жавоби... Читать дальше...

2023 йилнинг энг кучли смартфони — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

2022 йил тугашига ҳали анча бор, экспертлар эса 2023 йилнинг энг кучли смартфонини аниқлашга уринишмоқда. DigiTimes ёзишича, улар TSMC компанияси топ-менежерларининг баёнотларига суянишмоқда. Янги процессоримиз бозорда энг кучлиси бўлади, дейилганди баёнотларда. У 3-нм техник жараён меъёрлари бўйича ишлаб чиқарилади. Бунақа процессор ўрнатилган смартфон фақат 2023 йилнинг иккинчи ярмига бориб чиқарилади. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, бу — iPhone 15 Pro. Apple ва TSMC мустаҳкам ва сермаҳсул ҳамкорлик қилаётгани нуқтаи назаридан... Читать дальше...

АҚШ Россия ва Хитойга чип сотишга янги чеклов киритди

Озодлик Радиоси 

Президент Жо Байден маъмурияти Россия ва Хитойга мураккаб компьютер чипларни сотишга янги чекловларни жорий этди, деб ёзди The New York Times. Чекловлар чипларнинг юқори самарали моделларига тегишли бўлиб, улар Nvidia ва Advanced Micro Devices (AMD) ширкатлари томонидан ишлаб чиқарилади. Дастлаб видеоўйинлар учун ишлаб чиқарилган чиплар айни пайтда суперкомпьютерларда ҳам қўлланилмоқда. Оқ Уй Россия ва Хитой бу каби технологиялардан одамларни кузатишда, фотосуратлардаги ва видеолардаги шахсларни аниқлашда... Читать дальше...

«Элдор «Рома»да қоладиган бўлди»

Hordiq.uz 

Элдор Шомуродовнинг ишларига масъул бўлган ProSportsManagement компаниясининг Осиёдаги лойиҳаларини бошқариб келаётган Қаҳҳор Мўминов ўзбекистонлик ҳужумчининг келажаги ҳақида гапирди. «Элдор «Рома»да қолади. Клуб барча таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди. Таклифлар июнь, июль ойларида ва ҳаттоки трансфер ойнасининг охирги кунлари ва соатларида тушди. Бизга Шомуродов кўпроқ ўйнаш учун ижарага берилган маъқулдек туюлди. Аммо «Рома» матбуотга қандайдир маълумотлар […]

ЕИ томонидан енгиллаштирилган виза режимининг тўхтатилиши европаликларга ҳам таъсир қилади

Hordiq.uz 

Европа Иттифоқининг Россия билан енгиллаштирилган виза режимини тўхтатиб қўйиши европаликларга ҳам таъсир қилади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. “Бу руслар учун ёмон, чунки виза олиш узоқроқ ва қийинроқ бўлиши мумкин. Бу қандай бўлишини аниқ билмаймиз, лекин бу узоқроқ ва қийинроқ бўлиши мумкин. Албатта, бу келишувнинг ҳаракатсизликка киритилиши ҳам европаликлар учун вазиятни янада қийинлаштиради”, — […]

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Hordiq.uz 

Покистонга ҳарбий ҳаво транспорти орқали қарийб 40 тонна юк етказилади. Инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган. Сўнгги бир неча ҳафта ичида Покистонда муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари 30 миллиондан ортиқ кишининг кундалик ҳаётини издан чиқарган. Мамлакат ғарби ва жанубидаги Балужистон ва […]

Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас

Hordiq.uz 

“Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, кунлик овқатланиш рациони намунавий таомномага мос келиши шарт. – Истисно ҳолатларда бир маҳсулот, таом ва пишириқ маҳсулотлари мазкур санитария қоидаларига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг алмаштириш жадвалига мос келган ҳолларда, иккинчи маҳсулот билан алмаштирилиши мумкин. – Инфекцион ва оммавий […]

Россияда меҳнат мигрантларига бепул тиббий хизматлар олиш ҳуқуқи берилмоқда

Hordiq.uz 

Россияда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб меҳнат мигрантларига мажбурий тиббий суғурта полиси (ОМС) расмийлаштириш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақида ИИВнинг миграция бошқармаси ФЗ-239 ва ФЗ-240 сонли федерал қонунларга киритилган ўзгаришларга асосланиб хабар қилмоқда. Россия Федерациясида вақтинча ишлайдиган чет эл фуқаролари ва доимий яшовчи юқори малакали мутахассислар мажбурий тиббий суғурта (бепул тиббий ёрдам) тизимида суғурталанган шахсларга айланадилар. Яъни улар ОМС полислари олиш ҳуқуқига […]

Қайси касалликларда сузиш тавсия этилади?

Hordiq.uz 

Максим Зоҳиджанов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси: -Сузиш – турли хил этиологияларнинг қўшма касалликларини даволашнинг самарали усули. Сузиш ёрдамида кўплаб дистрофик ва дегенератив ўзгаришлар даволанади. Енгил ва ўртача оғирликдаги умуртқа поғонасининг эгрилигини тузатиш мумкин -Сузиш қуйидаги касалликлар учун фойдалидир: – Коксартроз ( бўғимнинг яллиғланиши); – Елка бўғимининг артрити; – Тизза бўғимининг артрози; -Пастки оёқ мушакларининг атрофияси. -Бундан […]

Туркияда учувчисиз ҳарбий самолёт намойиш этилди

Hordiq.uz 

Туркиянинг шимолидаги Самсун шаҳрида илк бор Байкар Макина томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз ҳарбий самолёт Bayraktar Kızılelma («қизил олма») тақдим этилди. Туркия ахборот агентлигининг маълум қилишича, дрон реактив двигатель билан жиҳозланган.Жанговар транспорт воситаси Туркиянинг қора денгиз соҳилидаги TEKNOFEST KARADENİZ авиация ва космик фестивали доирасида тақдим этилган. Bayraktar Kizilelma тадбир иштирокчилари орасида катта қизиқиш уйғотгани айтилади хабарда.

Тошкентда 40 дона «Тропикамид»ни сотишга уринган эркак ушланди

Hordiq.uz 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Унда, фуқаро М.Д. бошқа бир фуқаро А.га 40 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаcини 5,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят […]

Алиев ва Пашинян ноябрда яна учрашади

Hordiq.uz 

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва ноябрь ойида яна кўришишга келишиб олди. Бу ҳақда “Тренд” агентлиги хабар тарқатди. “Чегаралар делимитацияси ва хавфсизлик бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ноябрь ойида Брюсселда бўлиб ўтади. Тадбирдан кейин икки давлат раҳбари учрашади”, дейилади ахборотда. Томонлар, шунингдек, Ташқи […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *