Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2022

Новости за 04.09.2022

Бугун Моуриньо Шомуродовга имкон берадими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Бугун А Серияда 5-тур ўйинлари давом эттирилади. Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби сафарда Удиненинг "Удинезе" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. Ушбу баҳс олдидан машҳур "SofaScore" нашри тахминий таркибларни маълум қилди. Унга кўра, Шомуродов бу ўйинда ҳам заҳира ўриндиғида қолдирилади.

Марко Станоевич: "Ўзбекистон Кубогини ютишни истаймиз" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" футболчиси Марко Станоевич ўз фикрларини билдирди. - Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда бу кўпроқ ўхшади. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ушлашга ва кейинги босқичга чиқиш учун ўйнадик. - Ярим финалда қайси жамоа билан ўйнашни истайсиз? - Ҳозирча буни ўйламаяпман. Асосийси - ўз ўйинимизни кўрсатиш, рақибдан устунлик қилган ҳолда ғалабага эришиш. Турнирда ғолиб бўлишни истаймиз. Шу сабабли... Читать дальше...

Сервер Жепаров: "Гол уриш учун нимадир етишмаяпти" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди. - Ўйиннинг биринчи бўлими биз учун унчалик яхши ўтмади. Стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ўйин давомида кўп нарсаларни ўзгартиришга, ўйинни бошқатдан қуришга ҳаракат қилдик, схемани ўзгартирдик. Афсуски, нимадир етмади, гол уришга вазиятларимиз ҳам бўлди. - Тактик ўйиндан қониқдингизми? - Тактик ўйинимиздан мамнунман. Йигитлар режанинг катта қисмини бажара олишди. Читать дальше...

Шуҳрат Тошпўлатов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Рўзиқул Бердиевни ҳимоя қиламиз" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди. - Авваламбор, ўзбек халқини мустақиллик байрами билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Локомотив" биринчи баҳсда ҳам бугун ҳам кўпроқ ҳимояланди. Қарши ҳужумларни кутиб ўйнади. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Чунки уч уй ўйинимизда ғалаба қозона олмаётгандик. Бугунги ғалаба йигитларга ҳам рухий далда бўлди. "Насаф" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Читать дальше...

У аламини олгани Англияга келди! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг Англия премьер-лигасига қайтишига ярим мавсум кифоя қилди холос. Аслида 33 ёшли форвард “Арсенал”да жамоа сардори даражасига етган эди. Бироқ, ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин “канонирлар” раҳбарияти, хусусан бош мураббий Микель Артета билан келиша олмай қолди. Лондон клуби ундан тезроқ қутилиш мақсадида эркин агент мақомини бериб, “Барселона”га қўйиб юборди. Обамеянг Каталония клуби сафида юқори спорт формасига тез чиқиб олди ва 24 та учрашувда 13та тўп киритишга муваффақ бўлди. Читать дальше...

Россия билан чегарадош Европа Иттифоқи давлатлари россияликлар учун виза бериш тартибини муҳокама қилади

Hordiq.uz 

Польша, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатлари чегара хизматлари томонидан русларга нисбатан қўлланиладиган тартибларни стандартлаштириш ниятида. Бу ҳақда Польша матбуот агентлигига берган интервьюсида Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонский айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу давлатларнинг мақсади бутун Европа Иттифоқининг руслар учун визалар бўйича ягона ёндашувидир. Унинг таъкидлашича, максимал режа максимал чекловдир. “Россия билан чегарадош давлатлар […]

Хитойнинг 21 млн аҳоли яшайдиган шаҳри карантинга ёпилди

Hordiq.uz 

Хитойда 21 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Ченду шаҳри тўлиқ карантинга ёпилди. Шу тариқа расмийлар мамлакатнинг коронавирусдан энг кам зарар кўрган ғарбий минтақасида CОВИД-19 ёйилишининг олдини олмоқчи. Қайд этилишича, Сичуан провинсияси пойтахти Ченду 2022-йилда карантинга ёпилган иккинчи энг йирик шаҳар бўлди — аввал Шанхайда икки ойлик карантин жорий қилинганди. Миллионлаб одамлар ҳаёти ва бизнесларнинг боришини ўзгартирадиган […]

Путин Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

Hordiq.uz 

«Жанубий Кавказдаги вазият муҳокама қилинди», деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати. «Россия ва Озарбайжон президентлари 15—16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида долзарб масалаларни муҳокама қилади».



Аргентинада яна иккита номаълум пневмония ҳолати ҳақида хабар берилди

Hordiq.uz 

Аргентинанинг Тукуман провинциясида номаълум пневмония билан касалланганлар сони 11 нафарга етди, дея хабар беради минтақа соғлиқни сақлаш вазирлиги. “Ўн биринчи ҳолат сурункали касалликларга чалинган 64 ёшли эркак эди. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва вентиляторга уланган”, деб ёзади “ТАСС”. Бир кун олдин 81 ёшли эркакда касаллик аниқланган, у ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Илгари ўша […]

Машинада кўнгил айниса нима қилиш керак?

Hordiq.uz 

Шифокор Улуғбек Ўроқов: – Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак лимон солинг. – Ялпизли конфет ва сақичнинг самарадорлиги лимонникидан камроқ бўлса-да барибир ёрдам беради. – Агар шахсий машинада юрсангиз, машина ичига ялпиз ва игнабаргли дарахтлар ҳидини таратувчи дезодорантлар ёки воситаларни сотиб олиб қўйинг. – Бўйин ва чаккаларингизни нам сочиқ билан артиб кўринг. […]

Қозоғистондаги қозоқ мактабларида рус тили 2-синфдан ўқитилади

Hordiq.uz 

Қозоғистондаги қозоқ мактабларининг 1-синфида рус тили мактаб ўқув дастуридан олиб ташланди, энди рус тили 2-синфдан бошлаб ўқитилади. Рус мактабларида ҳаммаси аввалгидек қолди. Инглиз тили ёки бошқа чет тили барча мактабларда фақат 3-синфдан бошлаб ўқитилади. Шу билан бирга, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналарининг 70 фоизи қозоқ мактабларини танлаган, дея қайд этади Қозоғистон таълим вазирлиги.

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг TOP-30 шахматчилари қаторига кирди

Hordiq.uz 

FIDE сентябрь ойи учун рейтингини янгилади. Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов 2713 очко билан 30-ўриндан жой эгаллаган. У ўтган ойдаги рейтингда 64-ўринда эди. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва Туркия суперлигасидаги қимматли очколар шахматчига илк марта 2700+ даражага эришиш имконини берган. Шунингдек, Ўзбекистондан яна 3 нафар шахматчи кучли юзталикдан ўрин олган. Булар Рустам Қосимжонов 2670 очко билан 72-ўринда, […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *