Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2022

Новости за 01.11.2022

Қорақалпоғистон воқеаларида иштирок этганликда айбланганлардан яна 35 нафари уйига қайтди

Озодлик Радиоси 

Қорақалпоғистонда июль ойи бошида рўй берган норозилик чиқишларида иштирок этганлик айблови билан қўлга олинганлардан яна 35 нафари оиласи бағрига қайтди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати маълум қилди. Қайд этилишича, улар Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Жўқорғи Кенгес илтимосномасига кўра 1 ноябрь куни Бош прокуратура томонидан уйларига қайтарилган.  Аввалроқ август ойи охирида 34 нафар, октябрь ойи ўрталарида эса 38 нафар... Читать дальше...

Уй-жой ижара нархларининг энг юқори ўсиши Тошкентда қайд этилди – 51 %

Hordiq.uz 

Давлат статистика қўмитасига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойлар ижара нархи сентябрь ойига нисбатан ўртача 16,1 % га ошди. Бунда энг юқори ўсиш пойтахтда бўлса, энг паст ўсиш – 1 % Хоразм вилоятида кузатилган. Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 % га ошган.

«Chevrolet Onix» етказиб бериш муддати қисқариши кутилмоқда ЖАМИЯТ 01.11.2022, 15:05

Hordiq.uz 

Бугун эрталаб соат 9:00 дан бошлаб «Chevrolet Onix» автомобилини сотиб олиш учун шартнома тузиш бошланди ва соат 13:45 ҳолатига кўра, 13566 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Жами тузилган  шартномаларнинг 55 фоизи Онихънинг ЛТЗ Турбо АТ комплектация учун тузилган бўлиб, харидорлар орасида оммабоп бўлди. Шунингдек, доимгидек бир шахс номига  икки ва ундан ортиқ автомобил харид  қиладиганларнинг юқори улуши кузатилмоқда: […]

Кореяга ишга борувчилар имтиҳонига «шпаргалка» олиб кирмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Hordiq.uz 

2022 йил 31 октябрдан 4 ноябргача  Тошкент шаҳрида Кореяда шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан берилган рўйхатга асосан махсус тест имтиҳонлари ўтказилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан имтиҳон қоидаларини бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро А.А. махсус воситани тестга олиб киришга уринганида агентлик […]

Payme, Click, Apelsin Ўзбекистон кассаларида ишлашни тўхтатди

Hordiq.uz 

Жойида тўловлар,  QR-код орқали тўлов, Телеграм каналларида тўлов – барча тўловларни фискаллаштириш бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабабли вақтинча ишламайди, дея хабар берилмоқда Payme телеграм канали. Таъкидланишича, 2022 йил 1 ноябрдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган онлайн касса машиналари, тўлов ташкилотлари ва фискал маълумотлар оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси кучга кирган. Тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик схемасидан четга […]



Ўзбекистонда қачон ҳақиқатан мустақил касаба уюшмаси пайдо бўлади?

Озодлик Радиоси 

Марказий Осиё янгиликларига ихтисослашган Eurasianet нашри Ўзбекистонда ҳеч қачон касаба уюшмалари мустақил бўлмагани, улар ҳозир ҳам ишчи-ходимлар манфаатларига хизмат қилмаётганига эътибор қаратди. Нашр муаллифи Свеня Петерсеннинг ёзишича, бундан олти йил олдин ҳокимиятга келган президент Шавкат Мирзиёевнинг  меҳнат ишчиларни ёмон муносабат ва мажбурий меҳнатдан ҳимоя қиладиган кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш ваъдаси ҳануз ваъдалигича қолмоқда. "Мамлакатда бир йил олдин «мустақил» дея тақдим этилаётган уюшма тузилган бўлса-да... Читать дальше...

Россия сафарбарликдан қочганлик учун жиноий жавобгарлик белгиламоқчи

Hordiq.uz 

Россия давлат Думаси депутатлари қуйи палатага сафарбарлик учун ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи Россия Федерацияси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда сешанба куни ҳужжат билан танишган «Известия» газетаси хабар берди. Нашрнинг ёзишича, мазкур мазмундаги ҳужжат лойиҳаси «Единная Россия» депутатлари ва сенаторларидир. Таклиф этилаётган тартибга кўра, сарбарликдан […]

Хонанда Дилноз Ҳакимова продюсерсиз ишлаши сабаби ҳамда хориждан тушган ножўя таклиф ҳақида: «10 минг евро бермоқчи бўлишган» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Хонанда Дилноз Ҳакимова «Яшин ТВ» YouTube каналига берган интервьюсида болалиги, оиласи, ётиб олиб куйлаган қўшиғини куйлаган вақтда маст бўлгани ҳақида тарқалган миш-мишларга жавоби, кийиниши ҳақида салбий фикр билдирувчи инсонларга муносабати, тез-тез Москвага боришининг сабаби ва чет элда турмуш қургани ҳақидаги миш-мишлар, «Sayyod.com» билан ишлагани ва ҳозир нима сабабдан продюсери йўқлиги, расмлари сабаб чет элдан ножўя таклиф тушгани ҳақида гапирди. «Бизнинг оиламизда санъаткор, ижодкор инсонлар йўқ» «Фамилиям Ҳакимова эмас... Читать дальше...

Умрни узайтиришда ёрдам берадиган муҳим маҳсулот маълум қилинди

Hordiq.uz 

Саримсоқ пиёзини мунтазам истеъмол қилиш патоген ичак микрофлорасини йўқ қилади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳаётни узайтиради. Бу ҳақда «Москва 24» нашрига диетолог Aнжелика Дувал маълум қилди. Соғлом ичак узоқ умр кўришнинг калитидир, у иммунитет тизимининг тўғри ишлашини таъминлайди ва кўплаб касалликларнинг манбаи бўлган патоген микрофлоранинг ривожланишини тўхтатишга қодир. Шифокор саримсоқни рационга киритишни тавсия қилади, […]

Мессининг отаси MLS’даги Бекхэм жамоаси билан музокара ўтказди

Hordiq.uz 

«Интер Майами» клуби Лионель Мессини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни олиб бормоқда. Бу ҳақда «The Athletic» хабар тарқатди. Манбага кўра, «ПСЖ» ҳужумчисининг отаси Хорхе Месси собиқ футболчи Дэвид Бекхэмга тегишла бўлган MLS клуби билан музокара олиб бормоқда. Томонлар шу пайтгача бир нечта учрашув ўтказишга улгуришди. Аввалроқ парижликлар Месси билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб боришаётгани ҳақида […]

Ўзбекистон чегараларига “вазият барқарорлигини сақлаш” учун 120 та мобил гуруҳ йўлланди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон чегараларида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги ходимларидан иборат 120 та “мобил гуруҳ” фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда 31 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш борасида чегара қўшинлари, мудофаа, божхона хизмати, ички ишлар органлари ва маҳаллалар ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари: тажриба, самаралар ва истиқболдаги вазифалар” деган мавзудаги давра суҳбати чоғида айтилган. Читать дальше...

10 ёшли бола қулаган кўприкдан қандай омон қолганини айтиб берди

Hordiq.uz 

30 октябрь куни Ҳиндистонда осма пиёдалар кўприги қулаб тушди. Ҳодиса пайтида унда 500 дан ортиқ одам бўлган. Омон қолган 10 ёшли бола ҳодиса ҳақида гапириб берди. NDTV телеканали журналисти билан суҳбатда бола «кўприкда жуда кўп одам бўлганини» таъкидлади. У фожиа вақтида арқонни ушлаб қолишга муваффақ бўлган. Бироқ, ёнидаги отаси ва онаси бедарак йўқолган. Тарқалган видеоларда одамларнинг […]

Қозоғистонда нархлар 7 йиллик рекорд даражада кўтарилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Kazakhstan Travel 2022 йил октябрь ойида Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ойлик инфляция сентябрдаги 1,8 фоиздан кейин 1,6 фоизни ташкил этган бўлса-да, аввалги даврларга нисбатан рекорд даражада сақланиб қолди. Мамлакатда октябрь ойида 2022 йил сентябрь ойига нисбатан ноозиқ-овқат товарлари ва пуллик хизматлар 1,7 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,4 фоизга қимматлаган. Йиллик асосда инфляция 2022 йил октябрь ойида 18,8 фоизга етди, бу 2016 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Читать дальше...

Бухорода янги қурилаётган уч қаватли бино қулаб тушди

Hordiq.uz 

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 16:03 ларда Бухоро шаҳар, «Дўстлик» МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган «Когон Қурувчи монтаж» МЧЖга қарашли 3 қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши натижасида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган. Мазкур қурилиши тугалланмаган бинода қурувчи бўлиб ишлаётган, 1973 й.т Р.К. бино қулаши оқибатида тан жароҳати олиб, Республика шошилинч […]

Депутат мактабларга ҳарбий қуроллар тарқатиш ва уларни ўргатишни таклиф қилди

Hordiq.uz 

– Ҳозир бор-йўғи 3 фоиз мактабларимизда ҳарбий-ўқув қуроллари бор. Ўйлаб кўринг, ўқотар қуролни қўлида ушлаб кўрмаган болада бундай (ҳарбий ватанпарварлик) туйғуси пайдо бўлади? Илгарилари ҳар бир мактабда камида 10 тадан «Калашников» автоматлари бўлар эди. Ҳозир эса айрим мактабларда саф майдонлари ҳам йўқ. Бугун Собиқ шўро давлати ҳудудидаги воқеалар, қисман сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшларнинг мамлакатни […]

Ўзбекистон ва Германия сиёсий мулоқотни янада кенгайтирмоқчи

Ziyouz.uz 

Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тошкентда Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди. “Дунё” АА хабарига кўра, суҳбат чоғи Ўзбекистон–Германия кун тартибининг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Германия давоми...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *