Ўзбекистон 10 ойда қанча телефон сотиб олгани маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида хориждан қиймати 162,1 миллион долларга тенг бўлган қарийб 2,4 миллион дона мобил телефон импорт қилинди. Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 153,7 мингтага ошган. Мамлакат 10 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар: Хитой – 1,8 миллион дона; БАА – 247,5 минг дона; Вьетнам – 173,3 минг дона; Ҳиндистон – 168,9 минг дона.