Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2023

Новости за 23.10.2023

Исроил Эронга таҳдид қилди

Hordiq.uz 

Исроил Иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат Daily Mail газетасига берган интервюсида Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи шимолда иккинчи фронт очишга ҳаракат қилса, мамлакат кучлари Эронга зарба беришини айтди. Унга кўра, Эрон Исроилга барча жабҳаларда ҳужум қилишни режалаштирган. «Aгар улар Исроилга ҳужум қилиш ниятида эканликларини аниқласак, нафақат бу жабҳаларга зарба берамиз, балки  Эроннинг ўзига ҳам кескин чора кўрамиз», […]

Макроннинг Исроилга ташрифи кутилмоқда

Hordiq.uz 

Франция президенти Эммануэль Макрон 24 октябрь куни Исроилга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Таъкидланишича, ташриф дастуридан Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху билан учрашув ўрин олган.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар моҳияти тушунтирилди

Hordiq.uz 

Андижон вилояти юридик техникумида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ва қонунчиликка киритилган янгиликлар мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Наргиза Шарипова “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти юзасидан иштирокчиларга... Читать дальше...

“Мусулмон оламини энди ишонтириб бўлмайди”. Эксперт араб-Исроил дипломатияси барбод бўлгани ҳақида

Озодлик Радиоси 

Ғазо бўлгаси ҳукумати ва Исроил муҳтамалан бир неча юз киши ўлган Ал-Аҳли касалхонаси портлашида бир-бирини айбламоқда. ҲАМАС буни ЦАХАЛнинг ҳаводан зарбаси, дея баёнот берди. Исроил эса, ўз навбатида, “Ислом жиҳоди” гуруҳининг яҳудий давлати томон отган ракетаси касалхонага тушиб портлаганини таъкидлайди. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада фаластинликларни қўллаб-қувватлаб оммавий намойишлар ўтказилмоқда. Иорданияда, Эронда, Тунисда, Ироқ ва Ливанда минглаб одамлар кўчага чиқишди. Шарқшунос Руслан Сулаймонов... Читать дальше...

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 ёшли бола вафот этди

Hordiq.uz 

Навоий вилоятининг Томди туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши ҳалок бўлди.   Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида Nexia-2’нинг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли гўдак вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг […]

AloqaBank примет участие на международном форуме ICTWEEK UZBEKISTAN 2023

UzNews.uz (ru) 

C 24 по 27 октября пройдет неделя информационно-коммуникационных технологий Узбекистана ICTWEEK UZBEKISTAN 2023. Это одно из крупнейших мероприятий в сфере информационных технологий Узбекистана, которое проходит ежегодно с 2004 года.



26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келмоқда

Hordiq.uz 

Ўзгидромет Ўзбeкистон бўйича 23-27 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво башорати маълум қилинди Бугун кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғирлар ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража атрофида, баъзи жойларда +20 даражагача бўлади. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари... Читать дальше...

Қозон суди “Озодлик”нинг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашевани ҳибсхонага йўллади

Озодлик Радиоси 

Қозон шаҳрининг Совет туман суди 23 октябрь куни “Озодлик”нинг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашевани тергов ҳибсхонасига йўллади. Суд қарорига кўра, у бир ой 17 кун, яъни 5 декабргача ҳибсхонада қолади. Адвокат суддан озодликдан маҳрум қилиши билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўллашни сўраган. Суд матбуот учун ёпиқ тартибда ўтказилган. Алсу Курмашева шу йилнинг 18 октябрь куни қўлга олинган. У “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтишдан бош тортганликда айбланмоқда. Бу айблов учун жазо жарима... Читать дальше...

Афғонистонда мактаб ёниб кетди

Hordiq.uz 

Маълумотларга кўра, ёниб кетган мактаб Гарзивон туманида жойлашган Жарқала номидаги ўрта мактаб бўлган. Маҳаллий манбаларнинг қўшимча қилишича, бу вилоятда ўт ўчириш хизмати фаол эмас, одамлар ёнғинни назорат қила олмагани учун мактаб бутунлай ёниб, вайрон бўлган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди

Hordiq.uz 

Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда. Таъкидланишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг С Гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга […]

Фаластинликларни хотирлаш маросими сабаб сроиллик футболчилар ўйинга чиқишдан бош тортди

Hordiq.uz 

Исроилнинг «Антальяспор» клуби футболчилари ҳалок бўлган фаластинликлар хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилинганидан сўнг “Газиантеп” билан ўйнашдан бош тортди, деб хабар бермоқда Sports.ru нашри. Туркиядаги чемпионатда исроиллик футболчилар майдонга чиқмади. Ҳужумчи Сагив Ехезкель ва ярим ҳимоячи Рамзи Сафури «Антальяспор»нинг «Газиантеп»га (0:1) қарши ўйинида майдонга тушишдан бош тортди. Бунга Исроил билан тўқнашув натижасида ҳалок бўлган […]

Ўзбекистон ва Япония ўртасида янги уюшма ташкил этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Дунё АА Мамлакат элчихонаси томонидан Киото шаҳрида Япония-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (JapanUzECO) билан ҳамкорликда бизнес-семинар ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё». Тадбир аввалида янги ташкил қилинган JapanUzECO уюшмасининг тақдимоти ўтказилди. Ушбу ташкилот Япония ва Ўзбекистон ўртасида кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро қўшма тадбирлар, бизнес-форумлар уюштириш, икки давлат компаниялари ўртасида алоқаларни ривожлантирган ҳолда ўзаро... Читать дальше...

Тошкент вилоятидаги божхона постида салкам 2 кг “порох” тўхтатиб қолинди

Hordiq.uz 

Экспертиза хулосасига кўра, “порох” моддаси портловчи моддалар таркибига киради. Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси маълум қилди. Қайд этилишича, кўрик натижасида, автомашинанинг багаж қисмида, йўловчи декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган, 1 дона […]

Исроил томонидан Миср, Фаластин, Ливан ва Сурия араб давлатларига ҳам ҳужум уюштирилгани айтилмоқда

Hordiq.uz 

Исроил томонидан Миср, Фаластин, Ливан ва Сурия араб давлатларига ҳужум уюштирилгани айтилмоқда. Воқеа якшанба куни кечки пайт содир бўлган. Исроил ҳарбийлари Мисрнинг Ғазо сектори билан чегарасига “тасодифан” зарба берганини айтишмоқда. Охирги 24 соат ичида Исроил томонидан ҳужумга учраган мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 135 миллион кишидан ошган. Исроил танкининг снарядлари Миср чегарасига келиб тушиши оқибатида камида […]

Деновда “Жигули”нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “ВАЗ-2106” автомобилига ўрнатилган газ баллони портлагани оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz сўровига жавобан ҳодиса  2023 йил 19 октябрь куни “Денов-Мобил” МЧЖга қарашли метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлганини билдирган. Хабарга мувофиқ, Денов туманида яшовчи фуқаро газ қуйиш шохобчасига пропан баллони ўрнатилган “Жигули” машинасини бошқа бир фуқаронинг машинаси ёрдамида олиб келган. Машинага метан газ қуйиш пайтида унга ўрнатилган баллон портлаб кетган. Читать дальше...

Илон Маск бир кунда 16 млрд.дан ортиқ маблағ йўқотди

Hordiq.uz 

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Tesla ва SpaceX, шунингдек, Х ижтимоий тармоғи эгаси бўлган Илон Маск бир кун ичида 16,1 миллиард доллар йўқотди. Унинг молиявий бойлиги Teslaнинг учинчи чоракдаги паст кўрсаткичлари фонида қисқарди. Bloomberg таъкидлашича, молиявий йўқотишларга қарамай, Маскнинг бойлиги 2023 йилда 72,6 миллиард долларга ошган ва ҳозирда 210 миллиард долларга баҳоланган. Тадбиркор дунёнинг энг […]

Ер яқинидаги хавфли астероидлар сони ҳисоблаб чиқилди

Hordiq.uz 

Яқин коинотда Ер сайёрасига хавф туғдирувчи 10,5 мингта астероид бор. Улардан камида 50 таси инсониятнинг ўлимига олиб келиши мумкин, дейилади NASA сайтидаги хабарда. Ҳозирги вақтда фан келажакда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган 32 минг астероид ҳақида маълумотга эга. Улардан 10,5 мингтасининг диаметри 140 метрни ташкил қилади, бундай ўлчамлар билан осмон жисми сайёрага катта зарар етказиши […]

Туркия Ғазо аҳолисига ёрдам пакети жўнатди

Hordiq.uz 

Туркия президенти маъмуриятининг Ғазо сектори аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами бўлган самолёти Мисрга учди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ижтимоий тармоқда маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Darakchi «»Анадолу»га таяниб. Юк таркибида Фаластин анклави аҳолиси учун дори-дармон ва тиббий буюмлар бор, деди бошқарма раҳбари. Унинг сўзларига кўра, самолёт бортида 20 нафар мутахассисдан иборат шифокорлар […]

ЦАХАЛ Ғазо секторида 212 киши гаровда ушлаб турилганини айтмоқда

Озодлик Радиоси 

Қатор мамлакатларда террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС гуруҳи жангарилари Ғазо секторида 7 октябрь кунги ҳужум чоғида қўлга олинган камида 212 кишини гаровда ушлаб туришибди. Бу ҳақда Исроил армияси расмий вакили Даниэль Хагари маълум қилди. Бу рўйхатга аввалроқ озод қилган асли исроиллик икки америкалик аёл Жудит Раана ва унинг қизи Натали кирмайди. Хагарига кўра, 212 киши деган хулоса якуний эмас. Ҳарбийлар бедарак йўқолганлар ҳақида янги маълумотларни олишда давом этишмоқда. Аввалроқ ЦАХАЛ... Читать дальше...

«Келгуси йилда янада рақобатбардош бўламиз»

Hordiq.uz 

Месси жорий клуби ҳақида фикр билдирди. «Жамоа жорий мавсумда эришган ютуқларидан фахрланаман. Ҳар биримизнинг меҳнатимиз ва меҳнатсеварлигимиз туфайли «Интер Майами» тарихидаги илк соврин бўлган Лигалар кубогини қўлга киритдик, АҚШ кубоги финалига чиқдик ва МЛС плей-офф босқичига чиқиш учун охиригача курашдик. Биз келгуси йилда янада рақобатбардош бўламиз. Мен клуб ва Майамидаги барча одамларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик […]

Қирғизистонга Суриядан 83 киши қайтарилди, уларнинг 60 дан зиёди болалардир

Озодлик Радиоси 

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Суриядан махсус учоқда 21 нафар аёл ва 62 нафар бола қайтарилган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилди. Қайд этилишича, Сурия шимолий-шарқидаги лагерларда бўлган қирғизистонликларнинг ватанига қайтарилиши “Айкол-3” гуманитар миссияси доирасида амалга оширилган. Қирғизистон ТИВ маълумотига кўра, қирғизистонликларнинг қайтарилишида АҚШ, БМТ Болалар фонди (UNICEF) ва Халқаро Қизил хоч қўмитаси кўмак кўрсатган. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *