Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2023

Новости за 25.10.2023

Хаби Алонсо оқланди

Stadion.uz 

Германиянинг «Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун жазоланмайди.

Юртимиздаги 21 та тижорат банки жазога тортилди

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддасига асосан, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирларида тижорат банкларининг жойлардаги муассасаларида истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда банк фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши, шу жумладан, терминаллар орқали тўловларнинг қабул қилиниши... Читать дальше...

OzodNazar: ҲТБДП лидери Хидирназар Аллақулов: Партия фаолларига босим кучайди

Озодлик Радиоси 

Адлия вазирлиги расмий қайд этишни икки марта рад этган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси фаолларига босимлар кучайиб кетгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида партия етакчиси профессор Хидирназар Аллақулов билан суҳбатлашдик.

Хитой масофадан зондловчи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

Hordiq.uz 

Хитой Yaogan серияли Ерни масофадан зондловчи янги сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Қайд этилишича, бортида Yaogan-39 сунъий йўлдоши бўлган Long March-2D ракетаси маҳаллий вақт билан соат 4:03да Сечан космодромидан учирилди. Қурилма куннинг исталган вақтида, Ернинг исталган нуқтасида юқори аниқликдаги суратларни олиш имконини беради. У геологик қидирув, шаҳарсозлик лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ўрганиш ва офатлар […]



"Барселона"нинг собиқ президенти: "Мадридликлар бизни ҳеч қачон ўлдирмайди, чунки бу иш уларнинг қўлидан келмайди"

Stadion.uz 

“Барселона”нинг собиқ президенти Жоан Гаспар Каталония клубининг яна уч нафар собиқ етакчилари – Хосеп Мария Бартомеу, Сандро Росель, Энрик Рейна ҳамда "кўк-анорранглилар"нинг амалдаги раҳбари Жоан Лапорта иштирок этган кечки овқат ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бонуччи ўзи ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Stadion.uz 

"Унион Берлин" клуби марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Чемпионлар лигаси доирасида "Наполи"га (0:1) қарши ўйинда қатнашмаганидан ғазаблангани ҳақидаги хабарларни рад этди ва бош мураббийдан қарорини тушунтиришни сўради.

Сентябрь ойида истеъмолчилар 146 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўплади — Солиқ қўмитаси

Hordiq.uz 

Ўтган ойда 2,8 млн.дан ортиқ истеъмолчилар томонидан 146,3 млрд сўм кешбек йиғилган. Шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 100 млрд сўмга яқин кешбек тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. Ушбу истеъмолчилар кешбек суммаларини банк карталарига ўтказиб олиши мумкин. Камчиликлар бартараф этилгани ҳисобига бугун яна 2 млрд сўмга яқин кешбек тўлаб берилади. Кешбек […]

Макрон Яқин Шарқдаги барча давлатларни “Исроилнинг мавжудлигини қабул қилишга” чақирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: AP Яқин Шарқ минтақасидаги барча давлатлар Исроилнинг мавжуд бўлиш ва ўз хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқини тан олишлари керак, деди Франция президенти Эммануэл Макрон. “Агар Яқин Шарқдаги барча давлатлар Исроилнинг мавжудлигини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини тан олса, минтақада тинчлик ўрнатилиши мумкин”, — деди Макрон Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан ўтказилган матбуот анжуманида. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, фаластинликларнинг “улар ҳам хавфсиз яшашлари мумкин... Читать дальше...

Россия “иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмаяпти”

Hordiq.uz 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия ҳарбий базаларининг республикада мавжудлиги бўйича ҳеч қандай афзаллик кўрмаётганини маълум қилди Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди. Нашрга берган интервюсида Пашинян Ереван янги ҳамкорлар излаётганини, чунки Россия “иттифоқчилик мажбуриятларини бажара олмагани”ни айтди. Унинг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар Арманистонни хавфсизлик соҳасидаги муносабатларни диверсификация қилиш зарурлиги […]

Одил Абдураҳмонов янги олий таълим вазири бўлади

Hordiq.uz 

Одил Қаландарович Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланади. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлаган. У янги лавозимда Иброҳим Абдураҳмонов ўрнини эгалламоқда. Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга. У муқаддам президент девони (ҳозирги президент администрацияси)да бош консултант лавозимида, кейинроқ девоннинг ижро аппарати раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган. […]

Неймар ва Бензема Осиёда қадр топиб, қиймат йўқотди! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Transfermarkt портали Саудия Арабистони футболчиларининг трансфер нархларини янгилади. Янги кўрсаткичларга кўра, нархи энг кўп арзонлаган ўйинчилар Осиёни танлаган ёрқин юлдузлар бўлиб чиқди. Энг кўп нархи тушган футболчилар Неймар, Сергей Милинкович-Савич ва Карим Бензема бўлди. Уларнинг трансфер суммаси ўн миллион еврога пастлаган. Осиёга қадам босиб қиймати тушган футболчилар ўнлиги қуйидаги кўринишга келди: Неймар (“Ал-Ҳилол”) € 50 (-10) млн. Сергей Милинкович-Савич (“Ал-Ҳилол”) € 40 (-10) млн. Читать дальше...

Руминия пойтахти Бухарест 2026 йилги ЕЛ финалига мезбонлик қилмоқчи

Hordiq.uz 

Руминия еврокубоклар финалига мезбонлик қилмоқчи. Хабарларга кўра, мамлакат пойтахти Бухарест шаҳри 2026 ёки 2027 йилги Европа лигаси финалига мезбонлик ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақида шаҳар бош мери Никушор Дан маълум қилди. Шунингдек, мезбонлик қилиш ниятида бўлган давлатлар ичида Туркия, Шотландия ва Германия ҳам бор.

Исроил БМТ Бош котиби истеъфосини талаб қилди

Озодлик Радиоси 

Исроилда 19 кундан бери уруш бўлмоқда. 7 октябр тонггида ҲАМАС ва “Ислом жиҳоди” ҳаракатлари бошлаган ҳужум ортидан Исроил ҳануз Ғазо бўлгасини ўққа тутмоқда. Сўнгги кеча-кундузда Исроил армияси Сурия ҳарбий тузилмаларига ҳам ҳаво зарбаларини йўллади.

Хитойлик олимлар 8 та янги номаълум вирусни топдилар

Hordiq.uz 

Потенциал хавфли вируслардан бири COVID-19 билан бир хил турга тегишли. Шу билан бирга, олимлар одамлар учун хавфлилик даражасини аниқлаш учун улар билан тажриба ўтказишни режалаштирмоқда. Хитойлик олимларнинг таъкидлашича, топилган патогенлар турлар тўсиғини енгиб ўта олса, одамлар учун хавфли бўлади.

“Дендропарк»даги қоидабузарликлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Hordiq.uz 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси (Дендропарк) ер майдони ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганиш жараёнида «Дархон» илмий-тажриба станцияси ҳудудида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *