Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2023

Новости за 25.10.2023

“Yandex Go” Ўзбекистонда солиқ тўлаш учун юридик шахсни рўйхатдан ўтказди

Hordiq.uz 

????“Компания аллақачон юридик шахсни рўйхатдан ўтказган ва солиқ реестрида турибди. Ҳозир барча жараёнларни якунлаяпмиз, Давлат солиқ қўмитаси билан доимий мулоқотдамиз”, – деди компаниянинг МДҲдаги раҳбари Кирилл Свинцов. 1 декабрдан хизмат Ўзбекистонда маҳаллий даражада ишлайди. Эслатиб ўтамиз, октябрь бошида Ўзбекистон агрегаторга талаб қўйиб, бажармаса платформа блокланишини эълон қилганди.

Доналд Трамп 2024 йилда Оқ уйга қайтишига умид қилишда давом этмоқда

Hordiq.uz 

Трамп Нью-Хемпширдаги сайловолди ташвиқоти митингида сўзлаган нутқида Американи НАТОдан чиқарибгина қолмай, АҚШни қийнаётган иммиграция инқирозини ҳал қилиш учун кенг кўламли ва кўп қиррали чоралар кўришини айтди. Маълумки, Трамп ўзининг биринчи муддатида киритган мусулмонларга қарши қонунларни, жумладан, аҳолиси асосан мусулмонлар бўлган бир қатор давлатлар фуқароларига Америка визаларининг барча турларини беришни тақиқлаш орқали кучайтиришни ҳам режалаштирган. […]

“ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми бесабаб бўлмади, Фаластин халқи 56 йилдирки ишғол остида”

Hordiq.uz 

Бу фикрни БМТ бош котиби Антониу Гутерреш билдирди. “Шуни ҳам тан олиш керакки, ҲАМАСнинг ҳужумлари вакуумда содир бўлмаган. Фаластин халқи 56 йилдан бери бўғувчи ишғол остида. Улар аҳоли пунктлари ўз ерларини доимий равишда ютиб юбораётганини ва зўравонликка учраётганини кўришди; уларнинг иқтисодиёти бўғилди; уларнинг одамлари кўчирилди ва уйлари вайрон қилинди. Уларнинг мушкул аҳволига сиёсий ечим […]

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ичида одамлар бўлган лифт қулаб тушди

Hordiq.uz 

Маълум қилинишича, ҳодиса 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан бирида содир бўлган. Таъкидланишича, фуқаролар 9-қаватдан тушаётганда лифт кескин тезлашган, 5-қаватга яқинлашганда эса автоматик тормоз тизими ишга тушган. Фуқаронинг сўзларига кўра, уйнинг фойдаланишга топширилганига 3 йил бўлганига қарамай, айрим лифтларда эҳтиёт қисмлар йўқлиги сабабли ҳамон ишламай қолаётгани қайд этилган.



Оқдарёда ис газидан заҳарланиш оқибатида икки бола дохил уч киши нобуд бўлди

Озодлик Радиоси 

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ис газидан уч киши вафот этгани ортидан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда 25 октябрь куни Ўзбекистон Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот тарқатди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мазкур ҳодиса 15 октябрь куни Оқдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласидаги дала ҳовлида содир бўлган. Қайд этилишича, ис гази қурбонига айланганларнинг икки нафари вояга етмаган болалар бўлиб, улардан бири 4-синф ўқувчиси, яна бири эса 4 яшар бола бўлган. ... Читать дальше...

Ўзбекистонда дипфейк учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда кибермакондаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилиши кўзланмоқда. Қонунчиликка бунга оид ўзгартиш киритиш масаласи 24 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган. Бу ҳақида маълумот тарқатган юқори палата матбуот хизмати кейинги пайтларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда бир қатор шахсларнинг мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт... Читать дальше...

ЖССТ бу йил вабо эпидемияси авж олган мамлакатлар сонини маълум қилди

Hordiq.uz 

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётганидан хавотирда эканини билдирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён 31 мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди. “Кўрсаткичлар йил сайин ошиб бораётгани хавотирли, – дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. – Масалан, ўтган йили вабога чалиниш ҳолатлари 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган эди. Бу […]

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди

Озодлик Радиоси 

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов президент қарори билан эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Бу ҳақда “Дарё” нашри ўз манбасидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. 2022 йилнинг август ойида қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган Азиз Воитов бу лавозимда бир йилдан кўпроқ муддат ишлади. Вазир этиб тайинлангунича эса у инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Воитовнинг ишдан бўшатилишига нима сабаб бўлгани маълум эмас. Унга бошқа амал берилиш-берилмаслиги... Читать дальше...

Что изменится в Узбекистане с 1 ноября

UzNews.uz (ru) 

Увеличение размера платежей за выдачу госномеров, новые требования для организаторов паломничества «Умра» и в сфере пожарного надзора – эти и другие изменения в законодательстве вступят в силу с 1 ноября.

ҲАМАС томонидан Ғазо секторида қазилган туннеллар ҳақида нималар маълум? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Jack Guez/AP/picture alliance Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи томонидан қазилган туннеллар Исроил армияси расмийлари Ғазо секторига қуруқликдан киришга қарор қилса, улар учун энг катта муаммолардан бирига айланади. Таҳлилчилар огоҳлантиришича, ҲАМАС дунёдаги энг йирик ерости алоқа тармоқларидан бирига эга. Ғазодаги туннеллар тармоғи кўлами жуда катта «Ғазода еростидан кесиб ўтувчи юзлаб километр туннеллар кўлами жуда катта», дейди Жон Спенсер, АҚШнинг Вест-Пойнтидаги Ҳарбий академия қошидаги Замонавий... Читать дальше...

Санкт-Петербургда қути ичидан икки ҳафталик жасад топилди. У ўзбекистонлик аёл эканлиги айтилмоқда

Hordiq.uz 

Санкт-Петербургда Космонавтлар проспектидаги ижарага олинган бир хонали квартирадан тахминан икки ҳафта давомида ётган 28 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда SHOT телеграмм каналига таяниб ria.ru хабар бермоқда. 10 октябрь куни марҳума ўзбекистонлик 23 ёшли йигит билан бир кунлик квартирани ижарага олган. Эртаси куни уйга фаррош аёл келган ва хонани тозалаб, чиқиб кетган. У ҳеч қандай шубҳали […]

«Умра» хизматларини кўрсатиш бўйича қайндай қўшимча лицензиялар талаб қилинади?

Hordiq.uz 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда. Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг […]

Исроил маркази ва жануби Ғазо тарафидан шиддатли равишда ўққа тутилди

Озодлик Радиоси 

Исроил маркази Ғазо сектори томонидан ракета зарбасига тутилиши натижасида Тель-Авивда беш киши жароҳатланган. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар қилди. Исроил тез тиббий ёрдам хизматига кўра, 24 октябрь куни Тель-Авивнинг Ғазо тарафидан ўққа тутилиши 7 октябрдан буён энг шиддатлиси бўлган. Ўшанда Фаластиндаги ҲАМАС ва “Исломий жиҳод” радикал гуруҳларининг Исроил жанубига қилган ҳужумларига жавобан Исроил армияси “Темир қиличлар” деб номланган ҳарбий амалиётни бошлаган эди.   Кеча ҳаво тревогаси сигнали Исроил жанубида ҳам янграган. Читать дальше...

Водийлик пахтакорлар нимадан норози?

Озодлик Радиоси 

Бу йили пахта етиштириш ва териш мавсуми Фарғона водийсида қандай ўтяпти? Саволнинг жавобини қидириб, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги фермер ва теримчилар билан суҳбатлашдик.

Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади

Hordiq.uz 

Шавкат Мирзиёев 25 октябрь — Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.   Давлат раҳбарининг табригида таъкидланишича, сўнгги йилларда ички ишлар органларини чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар […]

Ғазода ҳар куни 400 дан ортиқ бола жароҳатланяпти ёки ҳалок бўляпти

Hordiq.uz 

Бундай статистикани БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ) эълон қилди. “Охирги 18 кунда Ғазо сектори болалар қурбон бўлаётганига гувоҳ бўлди, давом этаётган ҳужумлар натижасида 2360 нафар бола ҳалок бўлган, 5364 нафари жароҳатланган”, дейилади хабарда. Тўқнашувлар бошлангандан бери 30 дан ортиқ исроиллик бола вафот этган.

Зойир Мирзаев янги лавозимга тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокими матбуот котиби Беҳзод Қобулов бу хабарларни рад этди. «Бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда ва кун тартибига мувофиқ, белгиланган вазифалар, чора-тадбирлар ижроси билан банд», — деди у. Вилоят […]

Россияда яна Остон Ўруновни эслаб қолишди... — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Россия чемпионати ўзбек футболчилари учун ўзини кўрсатадиган майдон. Кейинги пайтда Премьер-лигада ЦСКАда ўйнаётган Аббосбек Файзуллаев ҳаммани ҳайратга соляпти. Аббосдан ташқари, “Рубин”да Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматовнинг ҳам ишлари чакки эмас. “Нижний Новгород”даги Иброҳимхалил Йўлдошев бу легионерларимиз орасида Премьер-лигада энг тажрибалиси ҳисобланади. Унинг жамоадоши Руслан Жиянов ҳам Россияда ўзини кўрсатишга тайёр. Лекин кейинги йилларда Россияда айрим трансферлар омадсиз чиққанига гувоҳмиз. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *