Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2023

Новости за 31.10.2023

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги уруш бошланганидан бери 31 нафар матбуот ходими ҳалок бўлди — Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси

Hordiq.uz 

Журналистларни ҳимоя қилиш бўйича Америка қўмитаси ҳисоб-китобларига кўра, 24 кунлик урушда 31 матбуот ходими аллақачон қурбон бўлган. Қўмита маълумотларига кўра, ҳалок бўлган матбуот ходимлари орасида 26 фаластинлик, тўрт нафар исроиллик ва бир ливанлик мавжуд.

Россияга параллел импорт ортидан Ўзбекистондаги омборлар тўлиб кетди

Озодлик Радиоси 

NF Group экспертлари ҳисоб-китобича, Россияга параллел импортнинг ривожланиши оқибатида постсовет давлатларида омборлар етишмовчилиги юзага келди. Айни пайтда 1 миллион квадрат метр омбор майдонига эҳтиёж сезилмоқда. «Коммерсантъ» нашри NF Group маълумотига таянган ҳолда, бу борада бошқа давлатларга қараганда Ўзбекистоннинг имкониятлари кенгроқ бўлиб қолаётгани тўғрисида ёзди. Масалан, Грузия, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўш омборлар қолмаган, Беларусда эса бўш омбор майдонлари бир фоизга етмаган даражада қолган холос. Читать дальше...

Францияда россиялик миллиардер санкцияларни бузгани учун қўлга олинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Wikimedia Commons Францияда россиялик миллиардер ва "Альфа-Групп" асосчиси Алексей Кузмичев пул ювиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва санкциялар режимини бузганликда гумонланиб қўлга олинди, деб ёзади Le Monde газетаси манбаларга таяниб. Мамлакат прокуратураси тинтувлар тадбиркорнинг Париждаги уйи, шунингдек, Сен-Тропедаги вилласида ўтказилганини тасдиқлади. Кузмичев 2022 йилнинг март ойида Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган. Брюсселда уни "Россиядаги энг нуфузли одамлардан бири" деб аташган... Читать дальше...

Ўзбекистонда янги музей очилди

Hordiq.uz 

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида илк бор янги музей очилди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди. Маҳаллий аҳолининг катта ёрдами билан маданий ва маиший ҳаётини ўзида акс эттирувчи экспонатлар, туман қурилиши ва равнақи тарихи яратилишида ҳужжатли ва моддий ашёлар йиғилди ҳамда экспонатларнинг илмий тавсифлари тайёрланди. “Дарҳақиқат, ҳар бир ҳудуднинг тарихий музейи аждодлардан мерос бўлган бойликни […]

Хантал – зеҳнни ўткир қилади

Hordiq.uz 

✔️Агар фарзандингиз янги маълумотларни қабул қилишга қийналса, бундай пайтда оддийгина ханталдан фойдалансангиз кифоя. ???? Ханталнинг шамоллашга яхши даво бўлишдан ташқари яна шундай хусусияти ҳам борки, у мия фаолиятини яхшилайди. Қон томирлардаги тиқилмаларнинг йўлини очади ва зийракликни оширади. ☑️ Бунинг учун хантал талқонини 15 кун кунига 3 маҳал 2 граммдан истеъмол қилиб, орқасидан қайнаб совиган сув […]

9 ойда Ўзбекистондан 181 минг киши хорижга кўчиб кетди

Hordiq.uz 

2023 йил январ—сентябр ойларида Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетганлар сони 181,1 минг кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотига кўра, шундан 76 минг нафари эркаклар, 105,1 минг нафари аёллардир. Кўчиб кетганлар сони шаҳар жойларида 124,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 56,7 минг кишини ташкил этди. Унинг асосий қисми Қозоғистон (жами 81,3 фоиз), Россия (15,3 фоиз), Қирғизистон (0,5 фоиз), […]

Қизириқ тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев тўрт жиноятда айбланиб судланмоқда

Озодлик Радиоси 

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев 4та жиноий модда доирасида суд қилинмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» 31 октябрда вилоятдаги махсус мухбирига таянган ҳолда хабар берди. Хабарда айтилишича, Рустам Пардаев Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик), 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айланмоқда. Читать дальше...



Қизлар ҳам “Темурбеклар мактаби”да ўқиши мумкин бўлади

Hordiq.uz 

Президент қарорига кўра: ▪️2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” лицейига аёлларни қабул қилиш имконияти яратилади; ▪️МГ Қўриқлаш бош бошқармаси Болалар психологияси маркази ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошлари оширилади.  “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига ОТМга киришда имтиёзлар мавжуд.

Ўзбекистон Афғонистон билан 1,2 миллиард долларлик шартномаларни имзолади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон делегациясининг Кобулга сафари доирасида 1,2 миллиард долларлик экспорт/импорт келишувларига эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистон лелегациясига раҳбарлик қилган бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирада музокара ўтказган. TOLOnews хабарида айтилишича, мазкур учрашувда темир йўл, транспорт, тоғ-кон саноати, сув ресурсларини... Читать дальше...

OzodNazar: Давлат амалдорларининг ишламайдиган одоб меъёрлари

Озодлик Радиоси 

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят, Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг раҳбар ходимлари қимор ўйнаётгани акс этган сурат тарқаб кетгач, ўйинда иштирок этган амалдорлар жазолангани маълум бўлди. Бугунги суҳбатга ана ўша амалдорлардан бирини таклиф қилдик.

Нетаньяху: “Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди” — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Фото: Reuters Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Нетаньяху исроиллик аскар ҲАМАС асирлигидан озод этилгани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай журналистлар билан суҳбатлашди. У ўз нутқида Ғазода ўт очишни тўхтатишни рад этди. Қуйида унинг иқтибосларидан бир нечтаси келтирилган. АҚШ Пеарл-Ҳарбор бомбардимонидан сўнг ёки 11 сентябрдаги терактдан кейин ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаганидек, Исроил 7 октябрдаги даҳшатли ҳужумлардан... Читать дальше...

Саудия Арабистони армиясини шай ҳолатга келтирди

Hordiq.uz 

Яманда ҳусий исёнчилар билан тўқнашувлар ортидан Саудия Арабистони армияси юқори шай ҳолатга келтирилди, деб ёзади Bloomberg манбаларга таяниб. Қайд этилишича, ўтган ҳафтада жануби-ғарбий Жазан вилоятида ҳусийлар билан жангда Саудия Арабистонининг тўрт нафар аскари ҳалок бўлган ва армия қироллик ҳудуди устида Исроил томон отилган ракетани уриб туширган. Ҳусийлар ракета учириши ортидан Саудия Арабистони армиясининг барча тармоқларида […]

Жанжал кўтарган йўловчилар туфайли Шанхайдан Франкфуртга учаётган самолёт Тошкентга қўнди

Hordiq.uz 

Германиянинг “Lufthansa” авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган LH729 йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди. Экипаж самолёт олдига ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини чақиришни сўраган. Бортида 206 йўловчи бўлган Boeing 747-800 маҳаллий вақт билан 17:32 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиб ташланди. Ҳаво кемаси Тошкентдан белгиланган аэропортга […]

Бунисига нима дейсиз энди? Андижонда руҳий касалликлар шифохонаси бемори калтакланди

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар калтакланаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдириб, 2023 йилнинг 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси «Андижон вилоят руҳий соғлиқни сақлаш» диспансери кичик тиббий ходими У.Ш. бемор М.С. га қўпол муносабатда бўлганини қайд этди. Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаси томонидан ўрганиш ўтказилиб, 28 октябрдаги 166-сонли буйруққа асосан У.Ш. […]

Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари Афғонистондаги кўргазмада намойиш этилди

Hordiq.uz 

Кўргазма 29 – 31 октябрь кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирокчиларга кабель маҳсулотлари, қуёш батареялари, инверторлар, маиший техника, сим карталар ва бошқа 30 дан ортиқ электротехника маҳсулотлари тақдим этилди. Кўргазмани Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам бориб кўрди.

Франция президенти Эммануел Макрон 1-2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

Hordiq.uz 

“Франция бу икки давлатни ислоҳот ва модернизация йўлида қўллаб-қувватлашга, халқаро муносабатларни диверсификация қилишга ҳисса қўшишга, уларнинг мустақиллиги ва суверенитетини, шунингдек, Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятини қўллаб-қувватлашга тайёр”, — дейилади Франция президенти маъмуриятида. Макрон иқтисодиёт, транспорт, энергетика, муҳим материалларни етказиб бериш ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Шу ҳафтада Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа... Читать дальше...

Айрим жиноят процесси қатнашчиларига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Hordiq.uz 

Ҳукумат қарори (570-сон, 28.10.2023 й.) билан Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, жабрланувчи вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ҳақ тўлаб берилади. Масъул органлар […]

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк қисман ёпилди

Hordiq.uz 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобил йўлининг 32-километрида ( Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ-Тошкент йўналишидаги қисми таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 25 кун муддатга ёпилди. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил етилди. Хозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида […]

Элмурод Нажимов Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Hordiq.uz 

Э.Нажимов 1992 йил Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тошкент Ахборот технологиялари университети (бакалавр) 2016 йил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув республика олий мактабини (магистр) 2020 йилда тамомлаган. Бундан ташқари, у бир вақтнинг ўзида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби ўринбосари вазифасини ҳам бажаради. […]

Қонунчиликда ўзгаришлар: 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Hordiq.uz 

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз. Эндиликда электр энергиясини кўпроқ ишлатган кўпроқ тўлайди 2023 йил 15 июлдаги ҳукумат қарори Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб хонадонида ўртача истеъмол миқдоридан кўп электр энергияси ишлатувчи истеъмолчилар табақалаштирилган тарзда юқорироқ тарифда ҳақ тўлай бошлайди. Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан эътиборан, […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *