Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2023

Новости за 01.12.2023

Тошкентда ЎРВИ, Наманганда қизамиқ авж олган

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида ўткир респиратор касалликлар, Наманган вилоятида эса қизамиқ авж олган. Ижтимоий тармоқларда Тошкент ва Наманган юқумли касалликлар шифохоналарида бемор кўплигидан жой етишмаётгани айтилади.

Қозоғистонда ўқувчиларнинг дарс вақтида смартфондан фойдаланиши тақиқланмоқда

Hordiq.uz 

Мамлакат парламентининг умумий йиғилишида “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим ва мураббийлик масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. “Ўқитувчилар билан бўлиб ўтган учрашувларда юзага келган яна бир масала ўқувчиларнинг дарс давомида телефондан фойдаланиши билан боғлиқ. Телефонни тақиқлаш бўйича аниқ қонуний чеклов йўқ. Шу муносабат билан, лойиҳага дарс вақтида мобиль телефонлардан фойдаланишни чеклаш бўйича алоҳида […]

Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчи ўнталикда, Марказий Осиё давлатлари ичида эса биринчи бўлиб нутқ сўзлайди

Hordiq.uz 

Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди. 140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз […]

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиёт бошланганини билдирди

Озодлик Радиоси 

Исроил армияси Ғазода АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиёт қайта бошланганини расман маълум қилди. Исроил ҲАМАСни оташкесим шартларини бузганликда ва Исроил ҳудудига ўт очганликда айблади. Исроил армияси баёнотида айтилишича, ҲАМАС 1 декабрь куни оташкесим шартларини бузган ҳолда Ғазо бўлгаси билан чегарадош яҳудий аҳоли пунктига ракета отган. Бу ракета Исроил ҳаводан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган. Кейинроқ Исроил ҲАМАС битта эмас... Читать дальше...

Самарқанд ва Андижонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Hordiq.uz 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.   Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, […]

Жаҳон банки Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва иш ўринлари яратиш учун қарз беради

Озодлик Радиоси 

Жаҳон банки Ўзбекистонга рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ахборот технологиялари соҳасида янги иш ўринлари яратиш учун 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли қарз беради. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Жаҳон банки матбуот хизмати маълум қилди. Расман билдирилишича, имтиёзли кредит доирасида минглаб қишлоқ ёшларини «рақамли технологиялар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш, уларни ахборот технологиялари соҳасидаги ишларга жалб этиш» назарда тутилади. Жаҳон банки матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича... Читать дальше...

Сулҳ тугади: Исроил армияси жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганини эълон қилди

Hordiq.uz 

Нетаняху идорасининг билдиришича: ▪️ҲАМАС кўпгина аёлларни асирликдан озод қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган; ▪️Исроил ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришмоқчи. Жума куни тонгда Исроил берган зарбалардан 6 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.



Иттифоқчилик тўғрисидаги Ўзбекистон-Қозоғистон шартномаси ратификация қилинди

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди Адлия вазирлиги. Шартномада икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган муносабатлар ўрнатиш назарда тутилади. Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан... Читать дальше...

Хитойда шифохоналар касаллар билан тўлиб кетди

Hordiq.uz 

Касалхоналар пневмониянинг янги ўткир шакли билан оғриган беморлар билан гавжум. Касалликда йўталнинг одатий аломати йўқ. Беморларда ҳароратнинг кескин кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу касаллик кўпинча болаларга таъсир қилмоқда.

Тошкентда ток урган ўқувчининг ўлими юзасидан жиноят иши очилди

Озодлик Радиоси 

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабда ўқиган 8-синф ўқувчиси электр токи уриши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши очилди, деб билдирди Бош прокуратура. Расман билдирилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 186-(Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 207-(Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилди. 28... Читать дальше...

Месси ЖЧ-2022’да фойдаланган либослари ортидан мўмайгина даромад кўради

Hordiq.uz 

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида кийган футболкалар коллекцияси Sotheby’s аукционида сотилмоқда. Тўпламдан олтита футболка, жумладан, аргентиналик футболчининг Францияга қарши финалда (3:3, пенальтилар – 4:2) майдонда кийган футболкалари бор. Ҳозирча футболкалар учун 5,2 миллион доллар таклиф қилишган. Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб […]

“Yandex Go” бугундан Ўзбекистонда барча амалдаги солиқларни тўлашни бошлади

Hordiq.uz 

У, шунингдек, такси учун квитанцияларни тақдим қилувчи бозордаги биринчи онлайн хизматга айланди. Эслатиб ўтамиз, октябрь бошида солиқ қўмитаси агрегаторга талаб қўйиб, бажармаса платформа блокланишини эълон қилганди .

Бугундан қонунчиликда ўзгаради….

Hordiq.uz 

Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда   Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга, БҲМ – 3 фоизга ошмоқда. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 372 000 сўмни ташкил этади.   Аҳоли ва бизнесдан бир қатор маълумотларни талаб қилиш тўхтатилади   Аҳоли […]

1 декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Hordiq.uz 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТ бош Ассамблеясининг 1988 йилидаги қарорига асосан, 1 декабр Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги […]

Шароф Бошбеков: “Йиғлаб келамиз, йиғлатиб кетамиз – кулиб яшамоқдан ўзга чора йўқ” (2019)

Ziyouz.uz 

Устоз, «Шундай бир асар ёзишни орзу қиламан – уни кўрган томошабин қаҳ-қаҳ уриб кулмаса, бироз ҳавас, бир қадар маъюслик билан жилмайса ва жилмайиб ўтирганини ўзи ҳам сезмаса», – дегансиз. Шахсан менда шундай ҳодиса рўй берди. «Ёзув­чилик ҳақида» ва «Уйланганим ҳақида» давоми...

Доғистонда бетон ташувчи машина сувга тушиб кетди

Hordiq.uz 

Махачкалада «бетономешалка» кўприкни синдириб каналга қулаб тушди. Республика Сув хўжалиги хабарига кўра, бу кўприк юк автомобиллари учун мўлжалланмаган ва тақиқловчи белги ҳам ўрнатилган бўлган.

Вазирлик ўқувчининг ўлимидан сўнг мактаблардаги хавфсизлик ҳолатини ўрганишга киришди

Hordiq.uz 

Аввал хабар берилганидек, 27 ноябрь куни тахминан соат 18.15да Тошкентдаги 99-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ток ургани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарлар Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан рад этилди. Бошқарманинг расмий баёнотидан ҳеч қанча вақт ўтмай Бош прокуратура боланинг ўлими электр жароҳати, электр токи ёйидан захарланиш, ўткир нафас юрак-қон […]

Ўзбекистон Президенти Дубайга келди

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди. Эртага, 1 декабрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал […]

Кураш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар умум жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Hordiq.uz 

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида кураш бўйича ўтказилган XIV жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкентга қайтиб келди. 50 дан ошиқ давлатдан 200 нафардан зиёд спортчилар иштирок этган жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида 7 та, аёллар ўртасида 8 та медаллар жамланмаси учун кураш кетган бўлса, юртимиз спортчилари 7 та олтин, 1 та кумуш, […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *