Андижоннинг Пахтаобод туманида мактаблар ўқувчиларга янги мактаб формаларини сотиб олишни талаб қилмоқда. Мактаб раҳбарлари ота-оналарни чақиртириб, формани фақат мактабдан олишлари кераклигини уқтирган. Талабни рад қилганларнинг фарзандларига мактаб китоб бермаслиги ҳақида огоҳлантирган.