Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 16.09.2017

Мирзиёев Назарбоевни шахсан кутиб олиб, уни орден билан сийлади

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғи икки давлат ўртасида ўндан зиёд ҳужжат имзоланди. Мирзиёев Назарбоевни кутиб олиш учун аэропортга шахсан ўзи чиқиб, қозоқ ҳамкасбини "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирлади. Назарбоев марҳум ҳамкасби Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи пайти маълум қилинди. Қозоқ расмий матбуотига кўра, Ўзбекистон йили доирасида Қозоғистонда ўзбек рассомлари кўргазмалари ташкил қилинади, халқ усталари ҳунармандлик ярмаркаларида иштирок этишади, мусиқа ва театр жамоаларининг гастроллари уюштирилади. Ўз навбатида 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши маълум қилинди. Қозоғистон раҳбари Ўзбекистонга... Читать дальше...

Россия полицияси Алексей Навальний ёрдамчисига ҳужум қилган шахсни қидирмоқда

Озодлик Радиоси 

Мосвка полицияси россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ёрдамчисига металл қувур билан ҳужум қилган шахсни қидирмоқда. Расмийларнинг билдиришича, Николай Ляскинга ҳужум қилган номаълум шахс “безориликда” айбланмоқда.

Лондондаги теракт учун маъсулиятни ИШИД зиммасига олди, полиция 18 яшар йигитни ушлади

Озодлик Радиоси 

15 сентябрь куни Лондон метросида амалга оширилган портлаш ортидан Британияда террор хавфи даражаси энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй билдирди. - Мавжуд маълумотларга таяниб, террор хавфи даражасини белгиловчи мустақил ташкилот бўлмиш Терроризмни таҳлил қилиш қўшма маркази хавф даражасини “жиддий”дан “энг юқори”га кўтаришга қарор қилди. Бу мамлакатда яна ҳужум амалга оширилиши мумкинлигини англатади,- дедиТереза Мэй. Parsons Green станциясида юз берган портлаш туфайли 29 одам жароҳатланган. Читать дальше...

Лондон метросидаги теракт бўйича 18 ёшли эркак ушланди

Озодлик Радиоси 

Англиянинг Кент графлиги полицияси 15 сентябр куни Лондон метросида содир этилган портлаш юзасидан ўтказаётган тергов доирасида 18 ёшли эркакни қўлга олди. Лондоннинг "Парсонс-грин" метро бекатидаги портлашда 30 одам яраланган эди.  Портлашда гумонланаётган шахс бугун Дувр шаҳрида ушланган. Қўлга олинган шахснинг кимлиги ҳақида полиция маълумот бермади. Ҳозирча маҳаллий полиция участкасида ушлаб турилаётган гумондор кейинчалик Лондонга келтирилиши кутиляпти.  Жума кунги бортлаш ортидан Британия бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

"Мега палов" ортидан "Мега лаваш" усти талаш бўлди

Озодлик Радиоси 

16 сентябр куни Тошкент шаҳрида 4 метрлик лавош тайёрланди. "Рекорд палов" тайёрланган “Ўзбегим” фестивалидан бир ҳафта ўтиб ўтказилган бу тадбир ҳам одамларнинг ур-йиқитига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода тадбир ташкилотчилари олмонга қарата “ҳаммага етади, уялтирманглар, сал орқароқ туринглар”, - деётганини кўриш мумкин.



Избоскан тумани пахта заводида ëнғин чиқди

Озодлик Радиоси 

Андижон вилоятининг Избоскан тумани пахта тозалаш заводида ёнғин чиқди. Ëнғин тафсилотларидан хабардор мулозимнинг Озодликка айтишича¸ 14 сентябр кунги ёнғин оқибатида ярим тоннага яқин пахта ёнган. Гувоҳлар ёнғин пахтани уюмга узатадиган агрекатдан чиққанини айтишди. Пахта тозалаш заводи ходимига кўра¸ пахта таëрлаш заводида чиққан ëнғин оддий техника хавфсизлигига риоя қилинмаганлиги оқибатида чиққан кўнгилсиз ҳодисадир. - Сайл деган ускуна бор пахтани хирмонга узатадиган, ушндан ёнғин чиққан... Читать дальше...

"Исломий давлат" Лондон метросидаги портлашга масъулиятни зиммасига олди

Озодлик Радиоси 

"Исломий давлат" террор гуруҳи Лондонда 15 сентябр куни содир этилган портлашга масъулиятни зиммасига олди. Шаҳар метросидаги портлаш оқибатида 29 одам жароҳатланди. Улардан 20 нафари касалхонада қолмоқда,   Портлаш ортидан Британияда террор хавфи даражаси энг юқори даражага кўтарилгани ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй эълон қилди. Полициянинг айрим ваколатлари вақтинча қуролли кучлари зиммасига ўтди. Мамлакат темир йўл вокзаллари ва аэропортлари ҳамда жамоат транспортларида хавфсизлик чоралари кучайтрилди. Читать дальше...

Нурсултон Назарбоев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга сафар қилмоқда

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябр куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Назарбоев Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш масалалари ҳамда минтақа ва дунё миқёсидаги аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилади, - деб хабар берди ЎзА агентлиги. Бу Қозоғистон раҳбарининг Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан буён Ўзбекистонга иккинчи ташрифидир.  Назарбоев Тошкентга келишдан... Читать дальше...

Найтхарт Ҳёфер-Виссинг: Германия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп

Ziyouz.uz 

2016 йилда Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 520,1 миллион долларни ташкил этди. Шу тариқа Германия савдо айланмаси ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг еттинчи рақамли ҳамкорига айланди. Бу ҳақда 15 сенятбрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор давоми...

Sherobod hokimi: Prezident maslahatchisi meni ishdan bo‘shatgani yo‘q!

Озодлик Радиоси 

Surxondaryo viloyati Sherobod tumani hokimi Abdulhakim Eshmurodov 15 sentabr kuni Ozodlik bilan suhbatda o‘zining ishdan olingani haqidagi xabarni inkor etdi. Ozodlikka murojaat qilgan sherobodlik tadbirkorlar¸ 14 sentabr kuni prezident maslahatchisi o‘z oldilarida Eshmurodovni hokimlikdan bo‘shatganini “minnatdorlik” bilan xabar qildilar.

Toshkentda "Ekstazi"ga puli yetmagan bangilar "Lirika"ga ruju qo‘ydi (VIDEO)

Озодлик Радиоси 

Toshkentlik 22 yashar kompyuter muhandisi Sherzod Ozodlik bilan suhbatda engil kayf beradigan "apteka narkotiklariga" o‘rganib qolganini so‘zlab berdi. Sherzodning aytishicha, u Toshkent aptekalaridan va ko‘chadan bemalol sotib olish mumkin bo‘lgan "Lirika" yoki "Tramadol" dorisini ichib "kayf qilishga o‘rganib qolgan". Ozodlikning Toshkentdagi mobil muxbiri hech qanday retseptsiz bu dorini sotib oldi. Muxbirga ko‘ra toshkentlik o‘spirinlar orasida,  "Lirika" tabletkasi keyingi paytda ommalashgan. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *