Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Новости за 02.09.2017

OzodMikrofon: “Менга туҳмат қилиб милициядан ҳайдашди”

Озодлик Радиоси 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида 18 йил ҳайдовчи бўлиб ишлаган Умиджон Зикирияев туҳмат айб билан уни ишдан ноқонуний бўшатишганидан OzodMikrofon га шикоят қилди. Собиқ милиция ходимининг айтишича, у “фуқародан пул таъма қилишда” айбланган, лекин қайси фуқаро ва қачон бундай ҳолат юз берганлиги ҳақида изоҳ берилмаган.

Константин Кудряшов. Борис Пастернакнинг жасорати ва омади

Ziyouz.uz 

Уни тарихга зўрлаб тиқиштиришган эди “Чексиз миннатдорман, қалбим ғурур ва энтикишда, ҳаяжондан лолман”. Швед академияси котиби Андерс Эстерлинг бундан роппа-роса ярим аср муқаддам 23 октябр пайшанба куни шундай мазмундаги телеграммани олган эди. Унинг жўнатувчиси адабиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган давоми...

Ангренлик тадбиркор аёл юздан ортиқ кам таъминланган оилага ҳайитлик берди

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тадбиркорлик қилаётган Ҳабиба Абдуллаева Қурбон ҳайити арафасида юздан ортиқ кам таъминланган оилага ва ногиронларга эҳсон қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги “Озодлик” да босилган фуқаролар шикоят хатига эътибор қаратди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Озодлик” веб-саҳифасида 2017 йилнинг 1 сентябрь куни “АҚШдаги ўзбек дипломатлари устидан президентга арз қилмоқдалар” сарлавҳаси остида рус тилида чоп этилган мақолага эътибор қаратди.  Шавкат Мирзиёевга йўлланган очиқ хатда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари қонунсизлик ҳамда ўз хизматларини суистэъмол қилганлиги айтилган. Бунга жавобан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон ТИВ ходими хат муаллифи билан учрашиб, хатда кўтарилган масалаларни муҳокама этишга тайёрлигини билдирган. Читать дальше...

Ўзбекистонда "қора рўйхат"да турган 17 минг мусулмондан 16 мингтаси ундан чиқарилган

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда “диний-экстремист оқим аъзолари рўйхати”да бўлган 17 минг одамдан 16 минг нафари бу рўйхатдан ўчирилган, улар “нормал ҳаётга қайтган”. Ўзбекистан 24 телеканалига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябр куниТошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасида имом хатиблар билан учрашуви чоғида таъкидлаган.

ЖЧ 2017: Тўрт ўзбекистонлик боксчи Ҳамбурда олтин медал учун жанг ўтказади

Озодлик Радиоси 

Бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг турли фазн тоифалари бўйича финал учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик тўрт боксчи финалга чиққан. Уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказади. 46-49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов Жоанис Аргилагосга қарши, 52 кг вазнда Жасурбек Латипов Йосбани Веитиага қарши, 58 кг вазнда Иқболжон Холдоров Анди Крузга қарши ва 69 кг вазнда Шаҳрам Ғиёсов Рониэл Иглесиасга қарши рингга чиқади. Чемпионатнинг финал босқичига энг кўп вакил Кубадан чиққан. Читать дальше...

Эри Ҳажга кетган аёл кундошини икки боласи билан ёқиб юбориб, ўзи ҳам куйди

Озодлик Радиоси 

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшайдиган аёл ўғли билан бирга Қумқўрғон туманидаги кундошини ўлдириб, икки ёш боласи билан ёқиб юборганликда гумонланяпти. Прокуратурадан олинган маълумотга кўра, кундошининг уйига ўт қўйиш жараёнида аёл ва жиноят содир этишда унга ёрдам берган ўғли ҳам қаттиқ куйиш жароҳати олган. Икки хотинли эр эса айни пайтда Ҳаж сафарида эканлиги айтилади.



Ота-оналар фарзандларига мактаб формаси сотиб олишга мажбурланмоқда

Озодлик Радиоси 

Андижоннинг Пахтаобод туманида мактаблар ўқувчиларга янги мактаб формаларини сотиб олишни талаб қилмоқда. Мактаб раҳбарлари ота-оналарни чақиртириб, формани фақат мактабдан олишлари кераклигини уқтирган. Талабни рад қилганларнинг фарзандларига мактаб китоб бермаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Россиялик хакерлар Германиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин

Озодлик Радиоси 

Россиялик хакерлар Германиядаги сайловга аҳоли орасида овоз бриш натижаларига шубҳа уйғотиш орқали аралашган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германия Ахборот хавфсизлиги федерал бошқармаси бошлиғи Арне Шёнбом Spiegel Online мухбири билан суҳбатда таъкидлади. Шёнбом таъкидича, Германияда сайловлар сохтакорликлардан анча ҳимояланган. Лекин, хакерлар сайлов натижалари ҳақидаги ахборотни узатувчи компютер тизимига ҳужум қилишлари ва шу йўл билан бузғунчилар сайлов жараёнига аралашиши мумкин. АҚШ махфий... Читать дальше...

Сан Францискодаги Россия консулхонаси ходимлари "шубҳали ашёлар"ни ёқишган

Озодлик Радиоси 

Россиянинг Сан Францискодаги бош консулхонаси ҳодимлари дипмиссия ҳудудида шубҳали нарсаларни ёқишган. Ўт ўчирувчиларни ваколатхона ҳудудига киритишмаган. Консулхонада тутун чиқаётганини кўрган шу атрофда яшовчилар ўт ўчирувчиларни чақирган. Консуллик ходими ўт ўчирувчиларга кераксиз ашёларни ўчоқда ёқаётганликларини айтган.  АҚШ Давлат Департаменти 2 сентябрга қадар Россиянинг АҚШдаги тўртта ваколатхонаси ёпилишини билдирганди. Россиялик дипломатлар Сан Францискодаги консулхона ва дипломатик... Читать дальше...

Тошкент вилоятида бу йил қирқдан зиёд одам сувга чўкиб ўлган 

Озодлик Радиоси 

Бу йилги ёз мавсумида Тошкент вилоятида қирқдан зиёд одам сувга чўкиб ўлган.  Ушбу статистикани Тошкент вилоят прокуратураси эълон қилди. 2 сентябр куни эълон қилинган маълумотга кўра, жорий йилнинг май ойидан то шу кунгача вилоят ҳудудидаги сув ҳавзалари ва дарёларда эхтиётсизлик оқибатида жами 40 дан зиёд киши, шу жумладан 5 нафар вояга етмаган сувда чўкиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бахтсиз ҳодисаларнинг кўпи Чорқов сув омборида рўй берган.  "Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти... Читать дальше...

Ўзбекистонда Ислом Каримовни хотирлаш маросимлари ўтказилмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда президент Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилмоқда. Мамлакатни 25 йил давомида бошқарган Каримов ўтган йилнинг 2 сентябрида оламдан ўтгани билдирилганди. Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани айтилганди. 2 сентябр куни Ўзбекистонда Каримовни ёд этиш Хотира куни деб эълон қилинган. Бугун Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди. Тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Бундан аввал 31 август куни Тошкентдаги... Читать дальше...

Москвада террорчиликда гумонланиб ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Озодлик Радиоси 

Муродбек Қодиров Москва шаҳрида 1 сентябрь куни терактларни режалаганликда гумонланиб қўлга олинган. РИА Новости хабарига кўра, Муродов сўроқ пайти ўзига қўйилган айбловни бўйнига олган. Хабарда Қодиров Ўзбекистондан экани, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтгани, турмуш ўртоғи ва фарзанди борлиги айтилади. У Москва шаҳрига шу йил март ойида келган, шу ерда яшаб, ишлаган. Суд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг мурожаатини қаноатлантирди ва Қодировни ҳибсда ушлаб туриш қарорини олди. Т Россия... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *