Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида 18 йил ҳайдовчи бўлиб ишлаган Умиджон Зикирияев туҳмат айб билан уни ишдан ноқонуний бўшатишганидан OzodMikrofon га шикоят қилди. Собиқ милиция ходимининг айтишича, у “фуқародан пул таъма қилишда” айбланган, лекин қайси фуқаро ва қачон бундай ҳолат юз берганлиги ҳақида изоҳ берилмаган.