Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2017

Лондон метросидаги портлаш оқибатида 22 киши жароҳатланди

0
Лондон полициясининг маълум қилишича, 22 кишининг орасида портлаш содир бўлган жойдан қочаётиб оломон оёғи остида қолиб жароҳатланганлар бор.


Полиция, шунингдек, жума куни эрталаб содир бўлган воқеани террор ҳуружи сифатида ўрганаётганини билдирди.


Британия матбуоти тарқатилган хабарларга кўра, Лондон метросининг шаҳар жануби-ғарбида жойлашган станциясида оқ одиш портлаган.


15 сентябрь куни Лондон полицияси Parsons Green станциясида "ҳодиса" содир бўлганини тасдиқлади.


Қуролли полиция ҳамда тез ёрдам хизматлари ҳодиса жойига етиб борган. 


Илк хабарларда жароҳат олганлар кўплиги, айримларнинг юзи куйгани айтилди.


Reuters ахборот агентлигига кўра, станциядан оломон қоча бошлаган пайтда айримлар жароҳат олган.


Портлаш ортидан Лондон транспорти расмийлари портлаш юз бергани айтилаётган станция линияси ёпиқ эканлигини Twitterда тасдиқлади.


 


 














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *