Москвада Ленин ва Сталин бюстлари ўрнатилган хиёбон очилди
Ленин, Сталин, Хрушчев, Брежнев, Андропов ва Черненколарнинг бюстлари қаторида ҳали ҳаёт Михаил Горбачёвнинг ҳам бюсти “Ҳукмдорлар ҳиёбони”дан жой олган.
Ижтимоий фикрни ўрганиш Россия маркази маълумотларига қараганда, россияликларнинг 62 фоизи Сталиннинг муваффаиятлари абадийлаштирилиши тарафдори эканлигини билдирган.
Либерал фикрли таҳлилчилар Россияда Сталинга нисбатан аҳолининг муносабати кейингийилларда илиқлашаётганини, бу Путин юритаётган сиёсат маҳсули эканлигини айтиб келади.
