Бухоро шаҳрида якка тадбиркорлик билан шуғулланадиган шиа мазҳабидаги 34 яшар Жаҳонгир Қулижонов «динлараро низо қўзғатувчи диний адабиëтларни» тарқатишда айбланиб, иши судга оширилди. Айблов хулосасига кўра¸ Жаҳонгир Қулижонов Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси тасдиғидан ўтган 114 та шиа мазҳабига оид адабиëтлар рўйхатига кирмаган китобни ўқиган ва икки нафар шиа маҳабидаги яқинларига тарқатган.