Андижонда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда. Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, Андижон ҳокими ҳар бир мактаб директорига элликтадан теримчи топишни тайинлаган. Аҳолини теримга боришга кўндиролмаган директорлар эса ўқувчиларнинг ота-оналарига “пахтага чиқасан”, дея босим ўтказмоқда. Вилоят ҳокимлиги мулозими мактаб директорларига 50 нафардан теримчи топиш ҳақида топшириқ берилганини тасдиқлади.