Москвада истиқомат қилаётган қўшиқчи Зелимхан Бакаевнинг қариндошлари у 8 августдан бери қаёққадир ғойиб бўлганини айтмоқда. Чеченистонлик машҳур қўшиқчининг оиласи унинг қаерда экани хусусида маълумот талаб қилмоқда. У август бошида Чеченистонда дом-дараксиз кетган эди.