Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2017

Абдулазиз Комилов Испанияга сафар қилади

0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 12-15 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Испанияда бўлади. Бу ҳақда «ТИВ» матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ташриф дастурига биноан Испания Сенати, Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги, Иқтисодиёт, саноат ва рақобат вазирлиги ҳамда Савдо палатаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон—Испания бизнес-форумида ва бошқа биргаликдаги тадбирларда иштирок этади ва қиролликнинг етакчи компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.

«Ташриф доирасида иқтисодиёт, саноат ва транспорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дейилади вазирлик ахборотида.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *