Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2017

Новости за 11.11.2017

ОАВ: Трампнинг собиқ маслаҳатчисига Гуленнинг экстрадицияси учун 15 млн доллар таклиф қилинган

Zamin.uz 

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Туркия АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ва унинг ўғли Кичик Майкл Флиннга турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилинишидаги ёрдам учун 15 млн доллар таклиф қилган.

Нашрнинг манбалари маълумотларига кўра, Флинн ва Анқара вакиллари 2016 йил декабрда Манхэттендаги “21” номли ресторанда учрашишган. Бу учрашув вақтида Гуленнинг Туркияга топширилиши масаласи муҳокама қилинган. Флинн бу вақтда ҳали Оқ уйда ишламаган. Читать дальше...

Станислав Черчесов: Аргентина офсайддан гол урди? Бу баҳона эмас

Zamin.uz 

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви (0:1) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ўйин қийин бўлишини билгандик, Аргентина бизга тўпни шунчаки бериб қўймаслигини аввалдан тахмин қилгандим.

Биринчи бўлимда тезкорлик билан ҳужумга ўтиш қийин кечди, баъзи вазиятларда тўпни рақибга олдириб қўйдик.

Аргентина терма жамоаси офсайддан гол урди? Бу уларнинг ғалабаларига навбатдаги баҳона бўла олмайди.

Бундай учрашувларда 0:0 ҳисобида ҳам ўйнаш имкониятига эга бўласиз... Читать дальше...

Вьетнамликлар iPhone X’нинг юзни таниш функциясини алдай олдилар (Видео)

Zamin.uz 

Вьетнамнинг киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Bkav компанияси мутахассислари iPhone X смартфонида қўлланган, фойдаланувчи юзини таниш функцияси Face ID’ни алдаш усулини намойиш қилишди. Улар бу мақсадда кўзларнинг икки ўлчовли суратлари, силикондан тайёрланган бурун ва 3D-принтерда босилган юз контурларидан иборат ниқобни яратишди.

Компания ходими Face ID функциясида ўзининг юзи қайд қилинган iPhone X’ни бу ниқоб ёрдамида блокдан чиқаришга ҳаракат қилиб кўрди ва бир уринишда бунинг уддасидан чиқди. Читать дальше...

Ravon Россияда савдолар рекордини ўрнатмоқда

Zamin.uz 

Ўзбекистоннинг “Ravon” бренди 2017 йил бошидан ноябрь ойи бошига қадар Россияда 11477 та енгил автомобиль сотди ҳамда ўтган йилга нисбатан 1150 фоизлик савдолар ўсишини намойиш қилди. Бу эса енгил машиналар тоифасида рақобатнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.

Россияда янги енгил ва енгил тижорат машиналарининг 2017 йил январь-октябрь ойларидаги савдоси натижаларига кўра, Ravon бренди ҳаттоки савдолар етакчиларининг ўнталигига ҳам кирмаган. Читать дальше...

Аргентина ўйиндан ташқари ҳолатдан кейин урилган гол эвазига Россияни мағлуб этди (Фото ва Видео)

Zamin.uz 

Москвадаги «Лужники» стадионида Россия терма жамоаси Аргентинага ютқазди.
Баҳсдаги ягона голни меҳмонлар ҳужумчиси Серхио Агуэро Игорь Акинфеев қўриқлаётган дарвозага урди. Гол урилган вазият ўйиндан ташқари ҳолатдан кейин юзага келганини таъкидлаш лозим.

Ўртоқлик учрашуви

Россия – Аргентина 0:1 (0:0, 0:1)
11 ноябрь, 18.00, «Лужники»
Гол: 0:1 – 86 Агуэро.
Россия – Акинфеев, Васин, Кудряшов, Фернандес (Смольников, 46), Джикия, Кузяев (Ерохин, 69), Рауш (Заболотный, 88), Глушаков... Читать дальше...

ДТП в Ташкенте: ЗИЛ опрокинул Spark

UzNews.uz (ru) 

10 ноября, приблизительно в 8:00 утра на массиве Карасу-6 произошло ДТП с участием грузового автомобиля ЗИЛ и легкового Spark.

Бектемир туманида киссавур ушланди

Zamin.uz 

2017 йилнинг 9 ноябрь куни, соат тахминан 08:30ларда, муқаддам судланган Т.А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, фуқаро Д.Ю.нинг киссасидан нархи 1.500.000 сўм бўлган "SAMSUNG GALAXY S-4" русумли уяли алоқа телефонини ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов... Читать дальше...

МИБ аукционидан 66 млн. сўмга «Каптива» сотиб олиш мумкин

Zamin.uz 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган яна қатор моддий бойликларни онлайн аукционга қўйди.

Хусусан, МИБ «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент вилояти, Ангер шаҳар, Гулбоғ қўрғонидаги иншоот аукционга қўйилди. У 8 496 559 900 сўмга баҳоланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Уйғур тор Ойимча кўчасидаги 8-уй 960 000 000 сўмга баҳоланди.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида... Читать дальше...



Португалияда динозаврлар вақтида яшаган акулани ушлашга муваффақ бўлинди (Видео)

Zamin.uz 

Португалиянинг денгиз ва атмосфера институти ходимлари Алграве тумани соҳиллари яқинида динозаврлар вақтида яшаган камдан-кам учрайдиган акулани ушлашга муваффақ бўлишди.

Ушланган акула Атлантика океанида 80 млн йилдан бери мавжуд ва шу сабабли олимлар уни “тошга айланган тирик мавжудот” деб аташди.

Ушбу денгиз жонзотининг 300 та тиши бўлиб, у қадимдан денгизчиларга қўрқув солиб келган. Қадимий акуланинг узунлиги 1,5 метрни ташкил қилади ва у илонга ўхшаб ҳаракатланади.

Ушбу... Читать дальше...

Қаҳва ҳақидаги бошқотирма Twitter’ни «портлатди»

Zamin.uz 

«Твиттер»да Purp тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан эълон қилинган бошқотирма машҳур бўлиб кетди. Бир қарашда оддийдек кўринувчи масала ижтимоий тармоқнинг кўплаб юзерлари ҳайрати ва нотўғри жавобларига сабаб бўлди. Тасвирда бир-бирига турли трубкалар билан қисман боғланган финжон ва қаҳвани кўриш мумкин.

Қайси финжон биринчи бўлиб қаҳва билан тўлади?

Қаҳвали бошқотирма бир сутканинг ичида мингдан ошиқ репостга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар турли назарияларни ҳам бир-бири билан таққослашган. Читать дальше...

Тошкентда бир оиланинг уч қизи бирин-кетин вафот этди

Zamin.uz 

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Бешқўрғон мавзеи (Тансиқбоев-3)да яшовчи оиланинг уч норасида фарзанди кетма-кет вафот этди.

Ижтимоий тармоқларда бу оилани яқиндан таниган қўшниларнинг сўзларига кўра, қизлар қийма кабоб тановул қилганидан сўнг қоринда оғриқ пайдо бўлганини айтишган. Кейин эса оғриқ қолдирувчи дори истеъмол қилишган.

Бироқ бироз вақт ўтгач, қизларнинг аҳволи янада оғирлашади ва улардан бирининг жони «тез ёрдам» машинасида узилади. Қолган қизларнинг ҳам аҳволи оғир бўлганлиги... Читать дальше...

Трамп: Мен Путиннинг сайловга аралашмагани ҳақидаги сўзларига ишонаман

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Дональд Трамп, Америкада ўтган сайловларга Кремлнинг аралашмагани ҳақида Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотларига ишониши ҳақида айтди. У бу ҳақда Вьетнамда ўтаётган Осиё-Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги қатнашчиларининг саммитида гапирди.

Toshkentda uch opa-singil zaharlanishdan vafot etdi

Озодлик Радиоси 

Toshkent shahrining Olmazor tumanida yashaydigan ota-onaning 7,6,4 yashar qizlari zaharlanishdan vafot qildi. Qizchalar yaqinlarining aytishlaricha, qiyma kabob yeganidan so‘ng qorni og‘rigan bolalarga otasi aptekadan dori olib bergan va qizchalar shu doridan zaharlangan. Kabob pishiradigan kabobxona va ularga dori sotib olingan apteka muhrlangan va tekshiruv ishlari olib borilyapti. Shahar prokuraturasi bu voqea yuzasidan jinoyat ishi ochgan.

Тарбияга ижобий таъсир ўтказадиган фильмлар яратадиган Ўзбекистон Ёш киноижодкорлар кенгаши иш бошлади

Zamin.uz 

Тошкентда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази муассислигида ташкил этилган Ёш киноижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг тақдимоти бўлиб ўтди.

«ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар беришича, янги ташкилот 31 август куни Ўзбекистон Адлия вазирлигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

«Мазкур Кенгашнинг асосий мақсади ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш, кино санъати воситасида навқирон авлодни ватанпарварлик... Читать дальше...

Абдулазиз Комилов Испанияга сафар қилади

Zamin.uz 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 12-15 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Испанияда бўлади. Бу ҳақда «ТИВ» матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ташриф дастурига биноан Испания Сенати, Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги, Иқтисодиёт, саноат ва рақобат вазирлиги ҳамда Савдо палатаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон—Испания бизнес-форумида ва бошқа биргаликдаги тадбирларда иштирок... Читать дальше...

ПФЛ Бош директори: "Клублар лицензиялаш талабларини бажаришмаса Олий лигада иштирок этишмайди"

Zamin.uz 

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни... Читать дальше...

Собиқ ҳайдовчи оила қизи ҳақида гап-сўз тарқатмаслиги учун $12 000 талаб қилди

UzNews.uz (ru) 

Миробод туманида оиланинг собиқ ҳайдовчиси оила бекасидан унинг қизи эркак кишилар билан яқин алоқаларда бўлганлигиҳақида гап-сўзлар тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган.

Собиқ ҳайдовчи оила қизи ҳақида гап-сўз тарқатмаслиги учун 12 000 АҚШ доллари талаб қилди

UzNews.uz (ru) 

Миробод туманида оиланинг собиқ ҳайдовчиси оила бекасидан унинг қизи эркак кишилар билан яқин алоқаларда бўлганлигиҳақида гап-сўзлар тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган.

Неймарнинг бахти қаерда?

Zamin.uz 

Вақт яна июлга қайтиб қолгандек. Ҳамма Неймар ҳақида гапиряпти. Унинг гоҳ Эмери билан, гоҳ жамоадошлари билан можаролари, гоҳида «Реал»га трансфери ёки «Барселона»га қайтиши ҳақидаги гап сўзлар - буларнинг барчаси аслида бразилиялик футболчининг Парижда ўзини бахтсиз ҳис қила бошлагани билан боғлиқдек. Парижда ўзини бахтсиз ҳис қилиш мумкинми? Ҳа, агар сиз Неймар бўлсангиз...

Аслида Неймар ҳаммасини тўғри қилганди гўё. Бутун дунёни ҳайрат кўчасига етаклаган сумма эвазига дунё марказларидан бири бўлмиш Парижга ўтиш... Читать дальше...

Mercedes-AMG E63 S универсалини қалтис ҳолатда соатига 200 км тезликка чиқаришди (Видео)

Zamin.uz 

YouTube сайтининг GTBoard саҳифаси муаллифи «кучайтирилган» Mercedes-AMG E63 S универсалини рул чамбарагини ушламасдан соатига 200 километргача тезликка чиқарди. Бунинг учун барча ғилдираклари етакчи машина 11,5 сония вақт сарфлади.

Mercedes-AMG E63 S 4.0 л V8 битурбомотор билан жиҳозланади. У 612 от кучи билан таъминлайди. Двигатель 9 босқичли AMG Sportshift MCT автоматик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди. Универсал 100 км/с тезликка 3,5 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.

ОАВ: Трамп куёви CNNнинг 20 фоиз ходимини ишдан ҳайдашни таклиф қилди

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер Time Warner корпорацияси раҳбариятини CNN(Time Warner корпорацияси таркибида) телеканали ходимларининг бир қисмини 2016 йилги президент сайловини ёритишда айблаб, ишдан ҳайдашга чақирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди. Нашрнинг хабарига кўра, Кушнер Time Warner раҳбарларидан бири Гарри Кингсбергом билан учрашиб, президент сайлови таҳлилини нотўғри анализ қилгани учун CNNнинг 20 фоиз ходимини қисқартиришни таклиф қилган. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *