Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик келишувлари имзоланди
Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон Мудофаа вазири Зокир Ҳасанов билан учрашувида¸ ўзаро ҳарбий алоқаларнинг жорий вазиятига юқори баҳо берилган.
Икки давлат вазирлари ҳарбий¸ ҳарбий-техникавий ва ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қарор қилган.
Икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги жорий ҳамкорлик вазиятига оид тафсилотлар эълон қилинмади.
