Тошкент бозорларида маҳсулотлар учун энг юқори чекланган нархлар белгиланди
Ҳужжатга кўра, Тошкент бозорларида 1-30 ноябрь кунлари учун маҳсулотларнинг алоҳида турларига энг юқори чекланган нархлар белгиланди. Рўйхатдан картошка, пиёз, сабзи, гуруч, гўшт, балиқ, товуқ гўшти ва тухум каби маҳсулотлар жой олган.
Мол гўшти учун нарх 1 кг. учун 33 минг сўмдан ошмаслиги керак (4 доллар). Қўй гўшти нархи – 34 мингдан ошмаслиги лозим (4,21 доллар). 1 кг. картошка – 3 минг сўм ($0,37), пиёз – 3 минг сўм ($0,24), сабзи - 1,5 минг сўм ($0,2), гуруч турига қараб 3600 дан 6500 сўмгача ($0,44–0,80), товуқ гўшти – 18 минг сўм ($2,2), балиқ – 15 минг сўмгача ($1,8) ва тухум – бир донаси учун 500 сўм.
