2017 йил 9 ойи давомида алиментларни тўламагани учун 24 киши қидирувга эълон қилинган
Ушбу рақамлар ИИББ Тошкент шаҳар жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича шаҳар суди, Ўзбекистон Бош прокуратураси хузуридаги ажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда уюштиришган тадбир чоғида эшиттирилди.
Алиментни ундириш учун никоҳ ЗАГСда қайд этилиши зарур эмас, боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ўзи кифоядир, деб таъкидлади. Унда ота- оналар тўғрисида маълумотлар бор.
Ота-оналарнинг вазифаси болаларни вояга етгунича боқиш ва тарбиялашдир. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64- моддаси ва , шунингдек, Оила Кодексининг 96 моддасида қайд қилинган.
Болаларини боқиш бўйича ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажармаётган ота-оналардан алиментлар суд қарори ёки буйруғи бўйича ундирилади.
