Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Россия АҚШ дипломатларига нисбатан санкциялар жорий этди

0
- Россия ҳукумати америкалик дипломатларга Серебряний бордаги дала ҳовли ва Москвадаги омборхонадан фойдаланишни тақиқлади, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.


Москва, шунингдек, Оқ Уйдан Россиядаги дипломатлари сонини 1 сентябргача 455 кишигача туширишни талаб қилди. Баёнотда Россия АҚШга нисбатан санкцияларини кенгайтириши мумкинлиги айтилган.


Бу хабардан олдин Россия президенти Владимир Путин Москва Вашингтон қўллаши кутилаётган санкцияларга нисбатан оғир-босиқлик билан ёндашаётгани тўғрисида баёнот берди.


Қўшма Штатлар Россия ҳукуматининг АҚШда ўтган президент сайловига аралашувига жавоб қаторида мамлакатдан 72 соат давомида 35 рус дипломатини чиқариб юборган, Россия элчихонасининг Нью-Йорк ва Мэриленддаги икки дала ҳовлисини ёпиб қўйган эди.


 














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *